Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН 39 НАФАР СПОРТЧИ САРАЛАНДИ

 2017-09-27 14:35:52    75

PDF юклаш
Чоп этиш


– Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII  ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш юзасидан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан режа-тадбирлар белгилаб олинди, –дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг олий спорт ютуқлари ва селекция бўйича бош мутахассиси Фарҳод Атажанов. – Айни кунларда вилоятимиздан 39 нафар спортчи, шундан 32 нафари Олимпиада ва 7 нафари Паралимпия ўйинларида қатнашишга лицензия олиш учун саралаш ўйинларида қатнашувчи номзодлар саналади. Олимпиада ўйинлари иштирокчилари, халқаро, жаҳон ва Осиё ўйинларида ғолиб бўлган чемпионлар ва  миллий терма жамоаси аъзоларидан Бектемир Мелиқўзиев, Элшод Расулов, Билол Мирзараҳимов, Акмал Қосимов, Шоҳруҳ Рустамовлар бокс, Иқбол Узоқов каратэ, Далер Раҳматов, Дилшод Турдиевлар юнон-рум кураши, Нафиса Қамчибекова таэквон-до, Марина Сисоева оғир атлетика, Анастасия Мирошниченко спорт гимнастикаси, Сарвиноз Саидходжаева теннис, Мирзиёд Хожиев, Элёржон Мамадалиев байдарка ва каноэда эшкак эшиш, Муҳибилло Иргашев слаломда эшкак эшиш, паралимпиячи спортчилар Донёр Солиев енгил атлетика-узоқликка сақраш, Розия Эргашева енгил атлетика-найза улоқтириш ва бошқалар.

Мураббийларни Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти қошида ташкил қилинган жисмоний тарбия мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мақсадида қисқа муддатли курсларга юбориш режалаштирилган. Шунингдек, иқтидорли спортчиларни саралаш, туман-шаҳар, вилоят мусобақаларини мунтазам ўтказиш ва иқтидорли спортчиларни вилоят терма жамоасига жалб қилиш, улар ўртасида узлуксиз ўқув-машғулотларни ўтказиш, республика мусобақаларида иштирок этишлари таъминланади. Енгил атлетика бўйича спортчиларни тайёрлаш самарадорлигини янада ошириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Данғара туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби базаси Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига бириктирилди. Спорт федерация, уюшмаларга бириктирилган спорт базалари ва объектларнинг моддий-техника базаси, жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати ўрганиб чиқилди. Ҳудудларда олимпия спорт турларини ривожлантириш мақсадида уларга ҳомийлар ва спорт базалари бириктирилди.

Спортчиларимизнинг йил бошидан буён эришган ютуқлари салмоқли. Африка қитъасидаги Руанда давлатининг Кигали шаҳрида бўлиб ўтган 2-очиқ чемпионатида миллий терма жамоа аъзолари, Паралимпия ассоциацияси  Фарғона  вилояти  бўлими  вакилларидан  3 нафар спортчилари Паралимпия  спорт  турлари  дастурига  киритилган спортнинг паратаэквондо  бўйича Зиёда Исақова ва Фарҳод Мамазиёевлар олтин медални, Сарварбек  Обиджонов бронза медални, қўлга киритиб, ғалаба қозонишди.  Худди шу спортчилар Корея давлатининг Чунчеон шаҳрида бўлиб ўтган 3-Осиё очиқ чемпионатида 2-3-ўринни эгаллашди.

Таиланд давлатининг Бонгкок шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда  вилоятимиз  терма жамоа аъзолари олимпия захиралари коллежининг 2-босқич талабаси Билол Мирзараҳимов 64 кг. вазнда 2-ўринни, Фарғона шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, Фарғона  политехника  институти  қошидаги  “Ёрмозор” академик лицейи ўқувчиси Лазизбек Муллажонов  +91 кг. вазнда 1-ўринни эгаллаганликлари учун  вилоят ҳокими томонидан  пул мукофотлари ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.                          

Токиода ўтказиладиган XXXII Олимпиада ва XVI Паралимпиада ўйинларига вилоятимиз спортчилари тайёргарликни аллақачон бошлаб юборишган.