Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚАЛБНИ ТАРБИЯЛАЙДИГАН МАСКАН
2017-10-26 18:02:11 74
Ўзбекистон туманидаги 23-болалар мусиқа ва санъат мактабида бугун 373 нафар ўғил-қизга 55 нафар тажрибали мураббийлар сабоқ бермоқда. 10 та йўналишда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг вилоят ва мамлакат миқёсида эришаётган ютуқлари таҳсинга сазовор.
Хусусан, ўтган йилларда мактабнинг фаол ўқувчиларидан Жасурбек Асқаров доира, Заринахон Турсуналиева фортепиано йўналишида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали лауреати бўлди. Хонандалик синфи ўқувчилари Ҳаётбек Холиқов, Бахтиёржон Маҳкамовлар “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловида фахрли ўринларни эгаллашди. Муҳиддин Қори Ёқубов номли республика танловида эса дутор синфи ўқувчилари Дилафруз Эгамбердиева, Феруза Усмонова, қашқар рубоби синфи ўқувчиси Фарёзбек Расулжоновлар ғолибликка эришдилар.
Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.
Суратда: мактаб директори Наргизахон Пўлатова ўқувчилар билан машғулот пайтида.