Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУЛОҚОТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ОМБУДСМАННИНГ РОЛИ

×

 2017-11-22 12:04:51    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Азия” меҳмонхонаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори офиси вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Давлат ва жамият орасидаги мулоқотни ривожлантиришда омбудсман роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

 

Семинарни вилоят ҳокими ўринбосари Қамариддин Имомов кириш сўзи билан очди.

Семинарда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унинг жорий йилдаги дастури юзасидан белгиланган вазифалар ҳақида сўз борди. “Тараққиёт стратегияси” марказининг лойиҳа раҳбари Шуҳрат Йўлдошев ушбу йўналишда бажарилган ишларнинг таҳлилини аниқ рақамларга асосланган слайд кўринишида тушунтириб ўтди.  Айни шу мавзуда вилоятда олиб борилаётган ишлар таҳлили юзасидан ҳам маъруза тингланди.

Кун тартибидаги асосий масала – омбудсман тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашдаги роли ҳақида семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев кенг тушунча берди. Таъкидланганидек, омбудсман ҳақидаги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳамда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида олиб борилаётган ислоҳотлар ушбу вакил фаолиятини янги босқичга олиб чиқди. Бу орқали юртдошларимизнинг мурожаатлари ўз ечимини топиб, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланмоқда.

–  Ҳозирда мамлакатимиз Халқаро омбудсманлар институти, Европа омбудсманлар институти, Осиё омбудсманлар ассоциацияларининг доимий аъзосидир. Улар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги тажриба мурожаатлар билан ишлашда муҳим аҳамиятга эга, –  дейди омбудсман котибиятининг катта референти Жасур Исламов. – Фуқаролар мурожаати бўйича мавжуд қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бугунги  семинарда иштирокчиларга айни жиҳатлар ҳақида кенг ва салмоқли маълумотлар берилди. Шунингдек, бу анжуман ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий шерикчилигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Тадбир қатнашчилари шу куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори кичик маслаҳатчиси Сабина Синжеряннинг Молдова Республикаси омбудсманининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоялаш соҳасидаги тажрибасига бағишланган маърузаси билан танишдилар.

Семинар давомида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ролини кучайтириш, омбудсманнинг минтақавий вакил институти ва унинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик йўналишлари, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини амалга оширишда омбудсман ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Депутатлар, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар ва адлия бошқармалари, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар ўртага ташланди.

Семинар якунида Фарғона ҳуқуқшунослик коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди. Қабулда юртдошларимиз турли муаммолари билан мурожаат этдилар. Ариза ва шикоятлар таҳлил этилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.