Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОРЗУЛАРГА ҚАНОТ БАҒИШЛАБ

 2017-11-22 12:05:52    70

PDF юклаш
Чоп этиш


 Қадимий ва ҳамиша навқирон, азим Қўқон шаҳри азал-азалдан маданият ва маърифат ўчоғи бўлиб келган.

Бу кўҳна заминдан етишиб чиққан улуғ зотлар Амир Умархон, Нодирабегим, Увайсий, Завқий, Муқимий, Фурқат, Абдулла Қаҳҳор, Чархий каби шоир  ва ёзувчилар ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган бўлсалар, Наби Раҳимов, Лутфихоним Саримсоқова, Ҳамза Умаров, Миршоҳид Мироқилов, Шуҳрат Аббосов, Раҳима Мазоҳидова каби санъат дарғалари республикамизда театр ва кино санъати юксалишида муносиб из қолдирганлар.

Бу санъат усталарининг касб маҳоратларини бугунги кунда Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов сингари забардаст санъаткорлар давом эттириб шаҳримиз довруғини бутун республикага танитяптилар.

Президентимизнинг 2017 йил 16 август кунги “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида” ги Қарори энг аввало истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, санъатга иштиёқини янада кучайтириш, ижодий қобилиятини юзага чиқаришда катта имкониятларни яратиб беради. Ҳўқанди латифда ташкил этилган санъат илм даргоҳи нафақат Қўқон аҳли, балки бутун водий халқи учун қувонарли воқеа бўлди. Эндиликда бу маскан Фарғона водийси вилоятлари учун театр, халқ ижодиёти соҳаси бўйича актёрлар, режиссёрлар, маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишида юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.

Мазкур Қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан      2017-йил 21-августда Назорат режаси ишлаб чиқилди.

 Режага асосан, Филиал ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди ва унинг моддий-техник базаси шакллантирилди.  Филиалга маданият ва санъат соҳасида фундаментал билим ва тушунчалар, тарихий ва замонавий анъаналар, инновация технологияларини, давлат стандарти бўйича белгиланган билим ҳамда малакаларни пухта эгаллаган мутахассислар ва  профессор-ўқитувчилар  танлов асосида ишга қабул қилинди.

Ҳозирги кунда филиалда “Мусиқали театр актёрлиги” таълим йўналиши бўйича 24 нафар талаба, улардан 10 нафари  давлат  гранти асосида, 14 нафари тўлов-шартнома асосида таҳсил олмоқдалар.

Қарорнинг  2-илова 8-бандига мувофиқ,  филиалда Ахборот ресурс маркази ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда марказда  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Ахборот ресурс маркази фонди томонидан берилган 500 дан ортиқ илмий, бадиий ва ўқув-услубий адабиётлар ҳамда 12000 дан зиёд электрон адабиётлар  совға тариқасида берилган,  200 га  яқин бадиий адабиётлардан талабалар фойдаланиб келмоқдалар. Қўқон давлат педагогика институти раҳбарияти билан тузилган қўшма буйруққа асосан, талабалар институт Ахборот ресурс маркази ва Ахборот технологиялари марказидан тўлиқ фойдаланиб келишмоқда.

2 сентябрь – “Билимлар куни” муносабати билан филиалда “Мустақиллик ва Хотира” дарслари бўлиб ўтди. Дарсларни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси, Турон Фанлар академияси академиги  М.Хўжаев, Қўқон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари  – филология фанлари номзоди, доцент Р.Шукуров, тарих фанлари номзоди, доцент  И.Йўлдошевлар олиб бордилар.  Шу куни Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек аския санъати дарғаси Жўрахон Пўлатовлар  билан бўлиб ўтган ижодий учрашув  янги илм даргоҳи талабаларининг илк куни таассуротларга бой ўтганини намоён этди.

Қарор ижросини таъминлаш ҳамда дарс ва машғулотлар самарадорлигини ошириш мақсадида, филиалда мунтазам равишда маҳорат дарслари ташкил этиляпти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор Мунаввара Абдуллаева, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Саҳна нутқи” кафедраси мудири Махсума Ҳожиматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти катта ўқитувчилари Беҳзод Мирзаев, Шерзод Муҳаммадиевларнинг талабаларга “Актёрлик маҳорати”, “Саҳна нутқи”, “Саҳна ҳаракати” каби фанлардан маҳорат дарсларини юқори профессионал даражада ўтаётганликлари эътирофга лойиқдир. Ташкил этилган  маҳорат дарслари талабаларнинг мутахассисликларни пухта эгаллашида катта замин яратади.

Филиал талаба ёшларини  соғлом фикрли ва теран мушоҳадали этиб тарбиялашда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг ўрни катта.  Қўқон шаҳар бош имом хатиби А. Исақовнинг “Ҳалоллик-улуғ фазилат”, Ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган “Огоҳлик давр талаби”,  Қўқон шаҳар Наркология диспансери нарколог шифокори И.Сатторовнинг “Соғлом турмуш тарзи” мавзусидаги маърузалари,  ўтказилган давра суҳбатлари ёшларни ёт ғоялар таъсиридан, гиёҳвандлик иллатларидан асрашга қаратилди.

Илм масканида ўзбек халқининг асл фарзанди Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Қўқон давлат педагогика институти доцентлари Р.Шукуров ва М.Жамолиддинов давлат арбобининг олийжаноб ишлари, унинг  адабиётда тутган ўрни ҳақида атрофлича маълумот бердилар. Талабалар томонидан тайёрланган адабий-бадиий композицияда ижодкор қаламига мансуб шеър ва қўшиқлар ижроси   тадбирга янада кўрк бағишлади.

Профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирокида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остида Қўқон шаҳар 4- ва 5-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб – интернатида ўтказилган байрам тадбири ҳам институт ҳаётида ўчмас из қолдирди. Ўтказилган тадбир  “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Филиал раҳбарияти водий театр ва санъатини янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида водий вилоятлари театрлари ҳамда вилоят санъат коллежлари билан ҳамкорлик шартномаларини  тузди.

Ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида “Ёшлар иттифоқи театри” ташкил этилди. Театр жамоаси томонидан терроризм ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида  “Хазон бўлган умр” спектакли устида иш олиб борилмоқда.

Шу кунларда филиал биносида институт талабларига  мос равишда тўлиқ реконструкция ишлари бошлаб юборилган.

Илм даргоҳи янги ташкил этилган бўлишига қарамай, режалаштирилган ишлар кўлами беқиёс. Филиалда  олиб борилаётган ишлар  талабаларда эртанги кунларига ишонч, келажак орзуларига қанот бағишлайди.