Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҒУЛОТЛАР

 2017-11-22 12:07:00    179

PDF юклаш
Чоп этиш


куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга бағишланди

 

Фарғона туманидаги “Водий мега авто” масъулияти чекланган жамиятида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ижтимоий соҳа объектларида электр, иссиқлик энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда фавқулодда вазиятлар давлат тизими куч-воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларига бағишланган ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.

Унда ёнғин хавфсизлиги, қутқарув-тиклаш бригадалари, тез-тиббий ёрдам хизмати, коммунал идора ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор бошқармаси бошлиғи Мухтор Муҳиддинов ёғин-сочинли кунларни бехатар ўтказиш ва бунда жамоатчиликнинг масъулияти, хавфсизлик чоралари, мавсумга шайлик ҳолатини назоратга олиш масалалари ҳақида сўз юритди.

Шу куни ис газидан заҳарланган хонада қутқарув ишини ташкил этиш, газ тармоқлари ҳамда  электрдан фойдаланишда хавфсизлик, сув тармоқлари носозлигини таъминлаш, кўп қаватли уйларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, коммунал тизимда эҳтиёткорликни ошириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

– Ушбу тадбир вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Ғаниевнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Вилоят ҳудудида 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли турар-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи асосида ташкил этилди, – дейди бошқарманинг аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази бошлиғи Исроилжон Исроилов. – Бундан кўзланган мақсад битта: куз-қиш даврини беталофат ўтказиш, хонадонимиз, яқинларимиз тинчлигини асрашдир.

Қутқарув-тиклаш, қидирув, ёнғин хавфсизлиги, гав-авария хизмати, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга оид кўргазмали намойишларда иштирокчилар фуқаро муҳофазаси бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишди.