Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 212 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РЕСПУБЛИКА ЧЕМПИОНАТИ ЯКУНЛАНДИ

 2017-11-22 12:18:39    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги олимпия захиралари коллежида шу йилнинг 18– 21 ноябрь кунлари турон  якка кураши бўйича 1997 йилда туғилган спортчилар ўртасида  Ўзбекистон чемпионати ва 20 ёшдан юқори бўлган эркак ва аёллар ўртасида  Ўзбекистон мутлоқ чемпионати бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча  вилоятларидан  300 нафардан зиёд спортчилар 24 та вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Чемпионатда Фарғона турон миллий якка кураши федерацияси мураббийларидан “Шуҳрат” медали соҳибаси Гулчеҳрахон Абдурасулова, Мирзоҳид Йигиталиев, Расулжон Узоқов, Жасурбек Қодиров, Шукрулло Сотволдиевларнинг шогирдлари  юқори  натижаларни қайд этишди. Фарғоналиклар  республика чемпионатида 6 та олтин, 8 та кумуш,  6 та бронза, республика мутлоқ чемпионатида эса 3 та олтин, биттадан кумуш ва бронза медални қўлга киритишди. Ёдгор Каримов, Рустам Абдураимов, Дилмурод Абдужабборов, Низомиддин Исроилов, Муҳаммадбобур  Назиров, Аброр Олимжонов, Ойбек Ҳайдаров, Саида Олимова, Моҳигул Одилжоновалар ўз вазн тоифаларида  1-ўринни эгаллашди. Ҳилола Каримбердиева, Фарида Ҳакимова, Хурсаной Йўлдошевалар ҳам шоҳсупанинг 2-3-поғонасини забт этишди. Вилоят турон якка кураши федерацияси спортчиларидан 34 нафари беллашувларда фаол қатнашди. 

– Бухоро вилоятидан келдим,-дейди Солижон Каримов. – Финалда фарғоналик рақибимга ютқазиб қўйдим. Бундан асло хафа эмасман. Фарғонада кўплаб дўстлар орттирдим.

Ғолиб ва совриндорлар республика, вилоят турон  якка кураши федерациясининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда диплом  билан тақдирландилар.