Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Огоҳлик – давр талаби

 2017-11-30 11:33:49    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Юрт тинчлиги, осойишталиги маҳалладан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кун тартибига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб ўтказилаётган анжуманлар қизғин баҳслар, таклифларга бой бўлмоқда.

Шаҳримизнинг “Ўрда таги” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган машварат ҳам асосан фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришларини таъминлаш, маҳалладаги ҳуқуқ-бузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашда маҳалла, жамоатчиликнинг ўрни масалаларига бағишланди.

Анжуманда, вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, бу борадаги ишларни вилоят ва шаҳар миқёсида чуқур таҳлил этиб берди.

— Бугунги йиғилишимиз “Ўрда таги” маҳалласида ўтказилаётгани бежиз эмас, — дея таъкидлади вилоят раҳбари. – Шаҳарнинг қадимий масканларидан бири бўлган маҳалла жиноятчилик тобора томир отиб бораётган гўшалардан бирига айланиб қолди. Шаҳарда шу йилнинг 10 ойи мобайнида 382 та турли хилдаги жиноятлар содир этилган бўлса, шундан 19 таси бевосита “Ўрда таги” маҳалласи фуқаролари томонидан содир этилган турли даражадаги жиноятлар билан боғлиқ. Энг ачинарлиси бу жиноятларга аёллар, хотин-қизлар аралашиб қолган. Оғуфурушликни ўзига касб қилиб олган кимсалар ҳам айнан шу маҳалла фуқаролари эканлиги аниқ далиллар асосида фош этилди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан “Жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд”лар консепцияси амалиётга жорий этилмоқда. Республикамизда 1243 та, вилоятимизда 193 та маҳаллада шу йилнинг ўтган даври мобайнида бирорта ҳам жиноят содир этилгани йўқ. Бу борада ҳам шаҳримизда ибратли мисолларни келтириш мушкул. Шаҳардаги 54 та маҳалладан атиги битта “Узумзор” маҳалласини шундай намунали масканлар сафига қўйиш мумкин.

Аксари маҳаллаларда айнан профилактик тадбирларнинг самарадорлиги таъминланмаганлиги, маъмурий органларнинг жамоатчилик билан ҳамкорлиги етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги туфайли жиноятлар содир этилишига сабаб бўлаётганлиги аниқ мисоллар асосида чуқур таҳлил қилиб берилди.

Ҳар бир маҳалла ҳудуди кесимида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида чора-тадбирлар белгилаш ҳақида келишиб олинди.

* * *

Президентимиз иштирокидаги селектор йиғилишида ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик масалалари атрофлича таҳлил этилди. Бу борадаги аҳвол анча ташвишли эканлигига тўхтаб ўтилди. Мар-илон шаҳри бўйича аҳвол ҳам республика, вилоят даражасидан яхши эмас.

9-мусиқа мактаби ҳамда Педагогика коллежида бўлиб ўтган йиғилишларда ҳам айнан ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва Ички ишлар органларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Қамариддин Имомов ўз сўзида мактаб ва коллежларнинг раҳбарлари ўқувчи-талабаларнинг дарсдан ташқари вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш борасида аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқишлари, ёшлар орасида тадбиркорлик қобилятларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.