Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРКАЗИЙ ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

×

 2017-11-30 11:39:44    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Фарғона давлат университети мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Марказий Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш истиқболлари” мавзусидаги  илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан сенатор ва депутатлар, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши аъзолари, фермер ва тадбиркорлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Конференциянинг ялпи мажлисини ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Якубов очиб, Марказий Фарғона ерларининг ҳосилдорлик даражаси, табиий ҳолатига эътибор қаратиш, ҳудудда фаолият олиб бораётган фермер ва тадбиркорларнинг илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш,  агротадқиқотчиларнинг изланишларини амалиётга тадбиқ этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали ютуқларга эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Исломжон Зокировнинг “Аграр соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар: ҳолати, тадбиқ этилиши ва уларни янада такомиллаштириш”, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Акрамжон Абдураҳимовнинг “Марказий Фарғонада шамол эрозиясига қарши курашда ва унумдорлиги паст ерлардан ижобий фойдаланишда мевали, манзарали дарахтлардан ташкил топган иҳота ўрмонзорларининг аҳамияти”, Фарғона давлат университети профессори Юсуфжон Аҳмадалиевнинг “Марказий Фарғонада ер ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштиришнинг географик жиҳатлари”, “Голден Валнут Агро” МЧЖ раҳбари Рашид Тўхтаровнинг “Марказий Фарғона ерларида интенсив ёнғоқзорларни ташкил этиш йўллари” ҳамда “Фермер ва томорқачи” газетаси бош муҳаррири Аҳмадали Тешабоевнинг “Марказий Фарғонада ерларнинг шўрланиш даражасини камайтириш ва сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Маърузалар юзасидан савол-жавоб ва музокаралар ўтказилди.

Конференция иши шўъба йиғилишларида давом этди.

Конференция ҳақидаги тўлиқ тафсилотлар билан газетамизнинг кейинги сонида танишасиз.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

Камола ПОВОНОВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбирлари.

Муқимжон Қодиров олган сурат.