Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АДАБИЙ МЎЪЖИЗАЛАР БУНЁДКОРИ

×

 2017-12-02 12:09:59    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таниқли мунаққид, моҳир таржимон Иброҳим Ғофуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланган илмий-адабий анжуман бўлиб ўтди

 Азал-азалдан халқимиз ижод аҳлига жуда катта ҳурмат ва ишонч билан қарайди. Уларга жамият тафаккурининг эгалари, дея юксак баҳо берилиши ҳам бежиз эмас. Зеро, эл меҳри ва ихлоси замирида, аввало, адабиётнинг қудратли кучини эътироф этиш, қолаверса, миллатнинг маънавий камолоти йўлидаги ижодий меҳнатларни муносиб эъзозлаш фазилати мужассамдир.

Мамлакатимизда адабиётни ривожлантириш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, адабиётимизнинг буюк намоёндаларига алоҳида эҳтиром кўрсатишга қаратилган эзгу ишларнинг кенг йўлга қўйилганлиги, айниқса, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш тўғрисидаги қарор ва фармойишларнинг эълон қилиниши  халқимиз маънавий оламини юксалтиришга мустаҳкам пойдевор қўйилаётганидан далолат.

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, етук адабиётшунос олим, атоқли адиб ва таржимон Иброҳим Ғофуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий байрамларнинг республикамиз, хусусан, Фарғона водийси вилоятларида кенг нишонланиши ҳам юртимиз ижодкор зиёлиларига кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эҳтиромнинг ёрқин намунаси бўлаётир.

Фарғона давлат университетида ўтказилган илмий-адабий анжуман ана шу қутлуғ санага бағишланди. Унда республикамиз ва вилоятимизнинг таниқли ижодкорлари, шоир ва ёзувчилар, олимлар, адабиёт ихлосмандлари, фаол китобхонлар иштирок этди.

Миллий адабиётимиз дурдоналари, энг сара китоблар кўргазмаси ҳамда  Иброҳим Ғофуров ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тақдимот иши бугунги китобхонлик муҳити, адабиётимиз фидойиларидан сўз очди.

Тантанали тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова олиб борди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг моҳир таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллик таваллуди муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилиб, фарғоналикларнинг адиб ижодига бўлган эътибори ва меҳри юксак эканлиги таъкидланди. Тантана қаҳрамонига миллий анъаналаримизга мувофиқ зарбоф тўн кийгизилиб,  эҳтиром гулдасталари топширилди.

Фарғона давлат университети ректори Алишер Хаитбоевнинг самимий қутловидан сўнг олийгоҳ талабалари иштирокида “Ижодкорнинг сеҳрли дунёси” номли адабий-бадиий композиция намойиш қилинди.

Адабий анжуманда сўз олган Ўзбекистон халқ шоирлари Анвар Обиджон, Маҳмуд Тоир, Ойдин Ҳожиева, таниқли публицист Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Мирпўлат Мирзо, Дадажон Нурий, уюшма масъул котиби Муҳиддин Абдусамад, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Омонжон Ҳошимовлар адиб шахси, ижоди, унинг ўзбек адабиётшунослиги такомилидаги ўрни хусусида сўз юритдилар.

Иброҳим Ғофуров ўзининг салмоқли ижод йилларини катта-катта китобларга, қолаверса, ўнлаб мансуралар, мақолалар, илмий-адабий мақолаларга, гўзал-гўзал суҳбатлар, бадиалар, эсселар ва қатор публицистик асарларга мухрлаб қўйди, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон. – Унинг ўзбек адабиётшунослигида яратган ўзига хос мактаби, жаҳон адабиётидан қилган бадиий таржималари, ўткир қалами, тажриба маҳорати ҳали узоқ йиллар миллий адабиётимиз равнақига хизмат қилишига, адабий танқидчиликнинг давомчиларини улғайтиришига шубҳа йўқ.

Дилбар куй-қўшиқлар, мушоиралар сурури маънавият байрамига ўзгача файз берди.

Достоевский, Мопассан, Хемингуей, Чингиз Айтматов, Распутин сингари ўнлаб дунё адабиётининг машҳур намоёндаларини ўзбек тилида сўзлатган нодир истеъдод соҳиби, “мен, илм ва элим” деган бирликка эътиқод қўйиб, фақат илмий, ижодий машаққатлар ичра умр кечирган Иброҳим Ғофуровнинг бугунги эътибор ва самимий меҳрдан миннатдор кўнгли фаол китобхонлар, адабиёт ихлосмандларининг қутловларидан янада шод бўлди.

Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувида таъкидланганидек, инсон қалбини, унинг дарду ташвишларини, халқининг орзу -интилишлари, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини таъсирчан сўз орқали тараннум этишни ўз ҳаётининг мазмун-моҳияти деб биладиган ижод аҳли ва уларнинг шарафли меҳнати ҳамиша халқимизнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромидадир. Иброҳим Ғофуровнинг қайноқ ижод йўли ҳам ана шундай эҳтиром оғушида барҳаётлик касб этиши ва изланиш завқи, адабиёт қудрати ижодкорни янги-янги адабий мўжизалар яратишга ундаши шубҳасиздир.

Марғилон шаҳридаги 10-болалар мусиқа ва санъат мактабида давом этган адабий анжуман фарғоналиклар қалбида адабиётга ошнолик, китобсеварлик фазилатларини янада юксалишига хизмат қилди.

 Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.