Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУТИЛМАГАН НАТИЖАЛАР

 2017-04-12 19:58:47    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтган ҳафтада олий лигада бўлиб ўтган учрашувлар кутилмаган натижаларга бой бўлди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган тўртала жамоа ҳам мағлубиятга учради.

Ҳозирги мамлакат чемпиони “Локомотив” жамоаси “Шўртан”га, “Насаф” жамоаси “Олмалиқ”қа, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси  “Қўқон-1912” га, “Машъал” жамоаси “Навбаҳор” га имкониятларни бой бериб, майдондан бош эгиб чиқишга мажбур бўлдилар.

“Қўқон-1912” жамоаси бешта учрашувдан 10 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринба чиқиб олган бўлса, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Бухорода яна мағлубиятга учраб, 15 имкониятдан 2 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб кетди. Мавсум бошланиши олдидан ўтказилган тақдимот маросими ва матбуот анжуманларида иккала жамоа раҳбарлари ҳам бу йил футбол ишқибозларини ажойиб ўйинлар билан қувонтиражаклари ҳақида катта ваъдалар берган эдилар. Қўқонликлар ўз сўзларини амалий натижалар билан исботламоқдалар. Ўз тарихида 5 марта мамлакат чемпиони бўлган “Нефтчи” футболчилари эса кетма-кет мағлубиятлар билан мухлислар ҳафсаласини пир қилмоқдалар.

 

“Цементчи” биринчи ўринда

Шу йилнинг 1 апрелидан футбол чемпионатининг биринчи лигасида ҳам расмий учрашувлар бошланган. 2017 йилги чемпионатида вилоятимизнинг 3 та жамоаси Қувасойнинг– “Цементчи”, “Ёзёвон лочинлари” ва Фарғонанинг “Истиқлол” жамоалари иштирок этмоқдалар.

“Цементчи” жамоаси ўтган йилги камчиликлардан тегишли хулоса чиқариб, бу йил албатта Олий лигага чиқиш йўлланмасини қўлга киритишга аҳд қилган. Янги мавсум богшланиши олдидан вилоят ҳокими, вилоят футбол федерациясининг президенти Олий ва биринчи лигада тўп сурувчи жамоалар билан ўтказилган йиғилишда қувасойликлар бу йил ўз сўзларининг устидан чиқишлари лозимлигини уқтириб, бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилажаги, ҳатто “Цементчи” нинг расмий учрашувларини Фарғонадаги “Истиқлол” марказий стадионида ўтказишга рухсат берилишини алоҳида таъкидлаган эди.

–Бундай имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган футболчиларимиз дастлабки учрашувларни юксак кўтаринкилик билан ўтказдилар,- дейди жамоа бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов. –Қувасойдаги стадионимизда Нукуснинг “Орол ва Хоразм вилоятининг “Хоразм” жамоаларини қабул қилиб, 5:0 ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Ўз дарвозамиздан тўп  ўтказмасдан, икки учрашувда 6 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 18 жамоа орасида биринчи ўринда бормоқдамиз. Бу йил олдимизга қўйилган вазифани албатта бажаришимизга ишончимиз комил.

 

Футбол топилмаси

“Қувасойтаъмирқурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида  фаолият  юритаётган “Истиқлол” жамоаси чиндан ҳам бу соҳада олтин топилмага айланмоқда. Ноил Губанов раҳбарлигидаги йигитлар ўзларининг чиройли ўйинлари ва жўшқин ҳаракатлари билан нафақат футбол ишқибозлари ҳатто мураббий ва мутахассисликларни ҳам ҳайрон қолдирмоқдалар. Улар Фарғона вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақаларда “Нефтчи”, “Машъал”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Андижон” каби машҳур жамоалар билан тенгма-тенг олишиб, финалгача етиб борганлиги, турнир якунида иккинчи ўрин ва катта совринларга эга бўлганлиги “Истиқлол” нинг келажаги порлоқ истиқбол эгаси эканлигидан далолат бериб турибди. Жамоа футболчилари чемпионатнинг дастлабки икки учрашувини сафарда Жиззах вилоятининг “Зомин” ва Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Барса” жамоалари билан бўлган баҳсларда дуранг ва ғалабага эришиб, Фарғонага 4 очко билан қайтдилар. Ўз майдонларида ўтказиладиган навбатдаги учрашувларда бундан ҳам яхши натижаларга эришиб, футбол ишқибозларини хурсанд қилишларига шак-шубҳа йўқ.

 

Чўл  лочинлари

Салимжон Зокиров бошқараётган “Ёзёвон лочинлари” жамоасини ишқибозлар чўл лочинлари дейишади. Бу гапда жон бор. Ёзёвонлик футболчилар кейинги йилларда мамлакат чемпионатининг биринчи лига мусобақаларида иштирок этиб, мавсумни турнир жадвалининг ўрталарида якунлашга эришмоқдалар. Тўғри, бу йилги мавсумда улар дастлабки икки учрашувни сафарда ўтказиб, муваффақиятга эриша олмадилар. Лекин, асосий жанглар ҳали олдинда.

Олий лигада “Қўқон-1912”,  биринчи лигада Қувасойнинг “Цементчи” жамоалари карвонбошилик қилишяпти. Олий ва биринчи лигадаги футбол жамоаларининг мамлакат биринчилигида эришаётган ютуқ ва мағлубиятлари мухлислар томонидан ҳар хил баҳоланмоқда. Вилоят футбол федерацияси дастлабки натижаларни пухта таҳлил этиб, жамоа раҳбарлари фаолиятига тегишли баҳо берса ва вилоят футболи муаммоларини оқилона ҳал этиш чора-тадбирларини белгиласа яхши бўлар эди.