Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Сайёр қабуллар: ФУҚАРОЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИ

 2017-12-19 12:06:31    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Жойларда Ўзбекистон Республикаси банк тузилмалари раҳбарлари иштирокида  ўтказилган учрашув-суҳбатларда бу муҳим масалага асосий эътибор қаратилди,

 Шу йилнинг 14-15 декабрь кунлари вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида Ўзбекистон Республикаси банк тузилмалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашув-мулоқот ва сайёр қабулларда фуқароларнинг банк тузилмалари фаолияти билан боғлиқ мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этишда фуқаролар манфаати, холислик, ҳаққонийлик, қонунийлик тамойилларига асосланилди.

“Банк тузилмалари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари” мавзусида Қўштепа тумани аҳолиси билан очиқ мулоқотлар “Агробанк” ва “Халқ банки” туман филиалларида  ўтказилди. Унда “Туронбанк” АТБ республика бошқаруви раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов иштирок этиб, банк мижозлари, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар, банк фаолияти билан боғлиқ масалалардаги муаммо ва таклифлар билан келган аҳоли вакилларининг  мурожаатларини тинглади. Мурожаатлар, асосан,  кредит масаласи, банк хизматларидаги қулайликларни оширишга қаратилган бўлиб, уларнинг аксарияти ўз ўрнида ижобий ҳал этилди, айримларининг ечими бўйича қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Дилорамхон Солиева  туманда “Раъно Нигора бахти” хусусий фирмасини ташкил этиб, фирма муассислигида “Малҳам шифо” диагностика ва даволаш клиникасини ишга туширди. Унинг клиника фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида хорижий мамлакатлардан шартнома асосида замонавий тиббий ускуналар сотиб олиш учун кредит сўраб қилган мурожаати қониқарли ҳал этилди. Шунингдек, қўштепалик Икромжон Ортиқов, Имарали Бакиров, Раҳматилло Ортиқов, Тожимат Шодиев, Умиджон Жабборов сингари тадбиркор ва фермерларнинг бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун керакли кредит  маблағлари етказиб бериладиган бўлди.

АТ “Халқ банки”  Қува тумани филиалида республика “Савдогарбанк” бошқаруви раиси Суръат Мансуров иштирокида сайёр қабул ўтказилиб, унда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Шу йилнинг 15 декабрь куни вилоятимизда “”Миллий банк”, “Ипотекабанк”, “Трастбанк”, “Туронбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ҳамкорбанк”, “Асакабанк” сингари республика банк тузилмаларининг вилоят филиалларида  банклар бошқаруви раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида сайёр қабуллар бўлиб ўтди. 

“Трастбанк” хусусий акционерлик банки Фарғона филиалида  мазкур банкнинг республика бошқаруви раиси  Сардор Нормуҳаммедов иштирокида банк мижозлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Сайёр қабулда банк мижозларини қийнаётган муаммолар, бу борада ечилмай турган масалаларни ҳал этиш, банк тузилмалари фаолиятида учрайдиган коррупция, таъмагирлик каби иллатларни бартараф этиш мақсадига асосий эътибор қаратилди. Шунингдек, мижозларнинг банк фаолиятини янада мақбуллаштиришга оид таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Фарғона шаҳрилик Дилшоджон Назаров 2009 йилдан буён тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган,  “Водий Малика баракаси” хусусий фирмасида тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Унинг сайёр қабулда  ишлаб чиқариш тармоғини янада кенгайтириш мақсадида кредит сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.  Тошлоқ туманидаги “Хурмо” кўп тармоқли хусусий фирма ҳисобчиси Абдулазиз Тоштемировнинг банк томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг қулайлигини ошириш, олтиариқлик банк мижози Феруза Сотижонованинг омонатчиларга замонавий қулайликлар яратишга оид таклифлари маъқулланди, Учкўприк туманидаги “Ишонч Мед Клиник Сервис” МЧЖ раҳбари Фарруҳ Қаҳҳоровнинг замонавий ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш учун кредит ажратиш борасида қилган мурожаати бўйича қонуний йўл-йўриқлар берилди.

-Давлатимиз раҳбари бошчилигида барча давлат органлари, тадбиркор ва ишбилармонлар доимий ҳамкорлари бўлган банклар раҳбарларининг фуқаролар билан ўтказаётган мулоқотлари, сайёр қабуллари барчамиз учун айни муддао бўлди, -дейди Марғилон шаҳридаги “Golden Valley Metall Product”  МЧЖ иш юритувчиси Акрамжон Зулфиқоров. – Асосан, кенг турдаги профнастил ва металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган фирмамизда илғор тармоқларни йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратишни, сифатли маҳсулотларимиз билан ички бозорни тўла таъминлаш баробарида экспорт салоҳиятимизни оширишни ният қилганмиз.   Айни шу мақсадда “Трастбанк”дан кредит маблағлари сўраб қилган мурожаатимиз қониқарли ҳал этилганидан мамнун бўлдик ва қонуний манфаатларимиз давлатимиз томонидан муносиб ҳимоя қилинаётганига янада ишонч ҳосил қилдик.

АТИБ “Ипотекабанк” Фарғона филиалида ўтказилган сайёр қабулда мазкур банк бошқаруви раисининг ўринбосари Маҳмуджон Абдураҳмонов иштирок этди. Ҳар бир фуқаронинг банк тузилмалари фаолияти билан боғлиқ мурожаатлари алоҳида тингланиб, уларда кўзда тутилган масалаларга қонуний ечимлар топилди. Банк мижозлари -қўштепалик Мусажон Собиров, Фарғона шаҳрилик Баҳриддин Ҳайдаров, Темендар Османов, олтиариқлик Улуғбек Ҳамроқулов  сингари фуқаролар ўз мурожаатларига қониқарли жавоблар олишди.

 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республика бошқаруви раиси ўринбосари  вазифасини вақтинча бажарувчиси Анвар Эргашев иштирокида ташкил этилган учрашув ҳам фуқароларнинг банк ва унинг адолатли, қонуний фаолиятига бўлган ишончини оширишга хизмат қилди. Ана шундай очиқ мулоқот асосидаги сайёр қабуллар вилоятимиздаги барча банк тузилмалари филиалларида ҳам  ўтказилди.

 Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.