Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛА–МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

×

 2017-12-20 11:08:59    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши ташаббуси билан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус  таълим,  Маданият, Жисмоний тарбия ва  спорт ишлари вазирликлари,  республика “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ўрта махсус  таълим маркази, маънавият ва маърифат маркази ҳамда миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда  “Қадриятлар  бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида ўтказиб келинаётган “Маҳалла-менинг тақдиримда” кўрик-танловининг аҳамияти беқиёс. 

Шу йилнинг 10-20 ноябрь кунлари танловнинг саралаш (маҳаллалараро) босқичи фуқаролар  йиғинларининг сони, уларнинг географик жойлашувидан келиб чиқиб, 162 та ҳудудда 1028 фуқаролар йиғини жамоалари ўртасида ўтказилди. Унда  жамоалар таркибида  4 минг нафардан  зиёд ёшлар қатнашди. Танловнинг иккинчи  – туман  (шаҳар) босқичи 25 ноябрь – 5 декабрь кунлари  вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилди. Уларда 158 та иштирокчи жамоаларда 632 нафар ёшлар иштирок этди. 19 та шаҳар – тумандан  келган ёшлар учта шарт асосида беллашди.  Шартларда ўзлари  истиқомат  қилаётган  қишлоғи, туман, шаҳарлари  тарихини чуқур билишлари, ўз ҳаётлари маҳалла  ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ эканлигини намоён этишди.

Кўрик-танлов якунларига кўра, Фарғона шаҳрига ёшларига 1-, Бағдод ва Ўзбекистон туманлари вакилларига 2-3-ўринлар насиб этди.

Ғолиб ва иштирокчиларга  республика  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими  раиси Ш.Эрматов диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

 

М.САЛИМОВА.

Суратда: ғолиб жамоа Фарғона шаҳри вакиллари.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган сурат.