Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистонда ёшларнинг етакчи хорижий университетларида ўқишини молиялаштирадиган жамғарма таъсис этилди

 2017-12-25 17:23:58    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Адлия вазирлиги “Шарқ Истеъдодлари” жамоат фонди ва “Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказди.

Вазирликнинг маълум қилинишича, “Шарқ Истеъдодлари” жамоат фонди юртимиздаги истеъдодли ёшларини қўллаб-қувватлаш, илмий, техникавий, ижтимоий, гуманитар, санъат, иқтисодий ва мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшаётган йўналишларда изланиш ва тадқиқотлар олиб боришда уларни молиявий ёки моддий қўллаб-қувватлайди.

Фонд ёшларга дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун грантлар ажратади.

“Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасининг вазифаси болалар ва ёшларни ҳар томонлама ривожланишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг жисмоний ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

Бирлашма шахсни ватанпарварлик, умуммиллий ва умумбашарий қадриятлар асосида шакллантириш, илмий-техникавий тараққиёт ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади. 

Манба: ЎзА