Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРДЛИК, МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ

×

 2017-12-27 16:29:31    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз томонидан шу йил 7 декабрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ, вилоятимиз бўйлаб “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида маънавий-маърифий учрашувлар, фестиваль ҳамда акциялар ўтказилмоқда.

Улар Қуролли Кучларимиз фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик, юртга садоқат ва миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларга қаратилган.

 Ана шундай тадбирлардан бири Шарқий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлар, мудофаа ва ички ишлар бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, олий ва ўрта-махсус, умумтаълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида ўтказилди.

Дастлаб ҳарбий автомашиналар кўргазмаси шаҳардаги кичик ҳалқа йўли бўйлаб Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройига қадар тантанали ўтиб борди. Ўқувчи-ёшлар уларни олқишлар билан кузатдилар.

Анжуман доирасида турли ҳарбий қисмлар, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт техника клубларининг техник воситалари намойиши, замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, қутқарув-қидирув хизматининг моддий таъминот базаси кўргазмалари намойиш этилди.

– Шу вақтгача ҳарбий техника қуролларини фақат телевизорда ёки киноларда кўрар эдик, – дейди Фарғона политехника институти талабаси Шуҳратжон Раҳмоналиев. –  Бугун эса ҳарбий қурол-яроғларни ҳатто ушлаб кўриш имкониятига эга бўлдик. Мазкур тадбир кайфиятимизни янада кўтарди, миллий армиямиз ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтирди.

Ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги усуллари, аскарларнинг тантанали саф кўриклари ёшларда фахр-ифтихор уйғотди.

– Тадбирда ҳарбийларга хос тарзда овқат тановул қилганимиз, ҳаво десант тайёргарлиги бўйича чиқишлар менда катта таассурот қолдирди, – дейди тадбир қатнашчиси Жамолиддин Мақсудов. – “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилган бу фестиваль Қуролли Кучларимизда эришилган ютуқлар билан танишишимизда катта аҳамиятга эга бўлди.

– Бугунги тадбирда ўғил-қизлар мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни ҳимоя қилиш, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашнинг кафолати бўлган Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётганини чуқур англаб етдилар, –дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Аҳаджон Акбаров. – Бу ўз навбатида уларда ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик туйғулари камол топишига хизмат қилади.

Ёрқин таассуротларга бой бўлган тадбирда йигирма минг нафар  ёшлар қатнашди.

Фестивалда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.