Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимининг ФАРМОЙИШИ

 2017-04-12 20:24:30    78

PDF юклаш
Чоп этиш


2017 йил 7 апрель                        №95                                      

 

 

ВИЛОЯТДА “МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ” ВА ОЙЛИК ДОИРАСИДА

“МАЪНАВИЯТ” УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 

 

2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да вилоятимизда маънавий-маърифий соҳаларда бажарилиши режалаштирилган устувор вазифалар, жумладан вилоят ҳудудида маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, ёшлар ўртасида тарғибот йўналишларида аҳолининг барча қатлам вакиллари ўртасида тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш, ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш,  миллий қадриятларимиз анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш, жойларда аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилда ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши Ҳаракат стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини бажарилишини таъминлаш, вилоятда китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2865–сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  

 

1. Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзоларининг жорий йилнинг апрель ойини “Маънавият ойлиги” деб эълон қилиш ва шу орқали вилоятда олиб борилаётган миллий ғоя тарғиботи ва маънавий–маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан билдирган таклифлари маъқуллансин.

2. “Маънавият ойлиги” доирасида 2017 йилнинг 8 апрель куни вилоятда “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилсин.

“Маънавият ойлиги” ва “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят штаби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ҳудди шундай штаблар шаҳар ва туман ҳокимликлари қошида ҳам ташкил этилсин.

3. Шаҳар ва туман ҳокимлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар вилоятдаги барча бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

корхона ва ташкилотларда, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари тизимларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда аҳоли фаоллигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;

турар жой мавзелари, қишлоқлар ва маҳаллаларда кўча ва йўллар ҳамда болалар спорт майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ, гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш;

кўп қаватли бинолар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, тарихий обидалар, зиёратгоҳ ва қабристонларни, шунингдек, ариқ ва зовурларни тозалаш ҳамда қурилиш ва маиший чиқиндиларни белгиланган жойларга ташиб кетиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш;

кекса ва ногиронлар, боқувчисини йўқотган кишилар, кам таъминланган оилалар ҳамда фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга амалий ёрдам кўрсатиш ва ҳомийлик ишларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари И.Носиров ва Т.Тожиева, вилоят Халқ таълими бошқармаси (Ғ.Мамажонов), ўрта махсус, касб–ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси (М.Холдоров), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (О.Умаров), Республика Маънавият тарғибот маркази Фарғона вилоят бўлими (Х.Исломова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви (Б.Элчиев), “Нуроний” жамғармаси (Т.Холдоров), Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими (Э.Сиддиқова), “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши (Ш.Полвонов)лар “Маънавият ойлиги” ва ойлик доирасида ўтказиладиган “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар, вилоят аҳолиси, айниқса ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш, бу борада жойларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борсинлар.

5. “М.Мирзаев” номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Фарғона илмий тажриба станцияси (И.Норматов), Қўқон ва Фарғона ўрмон хўжаликлари (М.Ходжаев, И.Абдуллаев) биргаликда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали ва мевали дарахт кўчатларининг корхона ва ташкилотларга белгиланган тартибда шартнома асосида етказиб берилишини таъминласин.

6. “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши муносабати билан қонунчиликда белгиланган тартибда Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими хўжалик ҳисоб рақами (Асака банк МФО:00539, ҳ/р:20212000500216457001, ИНН: 201071570, ОКНҲ:98400)га маблағлар ихтиёрий тарзда ўтказилиши тавсия этилсин.

7. Шаҳар, туман ҳокимлари, вилоят Молия бошқармаси (У.Мирзаев) “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағларни Маънавият тарғибот маркази шаҳар,туман бўлимлари ҳисоб рақамларига ўтказишига йўл қўймасликка ҳамда ушбу фармойишнинг 6–бандида кўрсатилган тартибда фақат вилоят бўлими махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 10 май кунига қадар тўлиқ ўтказилишини таъминлашга шахсан масъул эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

8. Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими (Х.Исломова) “Маънавият ойлиги” ва ойлик доирасида ўтказиладиган “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашарини тегишли масъуллар билан биргаликда ташкиллаш, унинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, тасарруфидаги ҳудудий бўлимларнинг масъуллигини таъминлаш юзасидан зарурий тадбирлар белгиласин ҳамда тушган маблағларнинг сарф-харажатини вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши рухсати билан амалга оширилишини таъминласин.

9. Вилоят Маънавият ва маърифат кенгашининг “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағларни қуйидаги мақсадларга сарфлаш ҳақидаги:

1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш;

Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кўрсатган матонати, мардлик ва жасорати аҳамиятини кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказиш;

аҳолининг барча қатлам вакиллари ва ёшлар ўртасида тарғибот йўналишларидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга қаратилган тадбирларга сарфлаш ҳақидаги таклифлари инобатга олинсин.

Бундан ташқари вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан тасдиқланган сарф-ҳаражатлар баёни қарори асосида сарфланиши белгилаб қўйилсин.

10. Вилоят Молия бошқармаси (У.Мирзаев)га ва вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси (Ж.Хаитов)га “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилсин.

11. Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси (У.Жабборов), вилоят телерадиокомпанияси (Ж.Мамарасулов), “Фарғона ҳақиқати” газетаси таҳририяти (А.Тешабоев), “Ферганская правда” газетаси тахририяти (Г.Саидганиева) ларга “Маънавият ойлиги” ва ойлик доирасида ўтказиладиган “Маънавият” умумхалқ хайрия ҳашари давомида амалга оширилаётган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

12. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари С.Қўчқоров ва И.Носиров зиммаларига юклансин.

 

 

 

Вилоят ҳокими                                                                 Ш.Ғаниев