Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди

 2018-01-04 18:10:22    81

PDF юклаш
Чоп этиш


2017 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқидий таҳлил қилиб, Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги ана шу муҳим муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиб, унинг аъзолари асосан ҳудудларда фаолият кўрсатиши таклифини билдирган эди.

Парламент қуйи палатасининг 4 январь куни бўлиб ўтган жорий йилдаги илк мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Мажлисда соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш йўналишидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада жорий этилган депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг бугунги ҳолати ва унинг натижалари танқидий таҳлил этилиб, бу борадаги фаолиятни амалий ҳаракатлар билан такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, депутатлар янги тузиладиган қўмита аҳолини ўйлантираётган масалалар юзасидан бевосита ҳудудларда фаолият юритиб, ҳақиқий депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда тиббиётни аҳолига яқинлаштириш борасида аниқ таклифлар тайёрлаб, уларнинг натижаларига эътибор қаратиши, бу борадаги қонун ижодкорлиги жараёнини фаоллаштириш билан бирга, соҳага доир қонунлар ижросини ўрганиши лозимлигига алоҳида тўхталдилар.

Мажлис якунида сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди ҳамда янги қўмитанинг таркиби сайланди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати
манба: ЎзА