Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қимматли қоғозлар бозорида IPО ва SPO тушунчалари

 2018-01-06 10:47:49    189

PDF юклаш
Чоп этиш


2017 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг  тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4933-сонли Фармони қабул қилинди.

         Ушбу Фармонни қабул қилинишидан мақсад - хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат объектларини реализация қилиш жараёнларини тезлаштириш, хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусийлаштириш жараёнига аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кенг қатламларини жалб этиш, шу жумладан хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини оммавий тарзда сотишдан иборатдир.

           Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб Фармонда мамлакатимиз фонд бозори тарихида илк бор акциядорлик жамиятлари акцияларини фонд биржасида ахолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этишни жорий этиш белгилаб қўйилди.

          Шу ўринда IPО ва SPO атамалари тўғрисида бироз тушунча бериб ўтишни истардик.

           IPO (инглиз тилидан олинган - Initial Public Offering) – акциядорлик жамиятининг акцияларини бирламчи ошкора таклиф этиш деган маънони билдиради. Яъни у акцияларни чекланмаган шахслар орасидаги дастлабки сотуви, дастлабки таклиф қилинишидир.

        IPO ни ўтказишдан асосий мақсад корхонани ривожлантириш учун кенг доирадаги инвесторлардан капитал жалб қилишдир.

        SPO (инглиз тилидан олинган -Secondary Public Offering) га келсак, бу мавжуд акциядорларга тегишли акцияларнинг иккиламчи оммавий тарзда жойлаштирилишидир. Бунда корхонанинг муайян акциядори ёки акциядорларига тегишли бўлган акциялар оммавий равишда таклиф этилади.

           IPO дан фарқли ўлароқ SPO корхона устав капиталига таъсир қилмайди. Бунда илгари жойлаштирилган акциялар кенг инвесторлар доирасида ошкора таклиф этилади. Бироқ бунинг корхонага фойдаси акцияларнинг жозибадорлиги, оммавийлиги ва ликвидлигини ошишини таъминлайди. Инвесторлар доирасини кенгайтиради ва келгусида  IPO ни муваффаққиятли амалга ошириш учун замин яратади.

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 10.05.2017 йилдаги  268-сонли “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказиши ташкил этиш тўғрисида” ги қарори қабул қилиниб унда вилоятимиздаги “Кварц” АЖ хамда “Қўқон механика заводи” АЖ, шунингдек Қашқадарё вилоятидаги “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ ларнинг акцияларини фонд биржасида оммавий сотишни ташкил этиш белгиланди.

            Қарорда “Кварц” АЖ акцияларини бирламчи (IPO), “Қўқон механика заводи” АЖ ва “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ акцияларини иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш кўзда тутилган.

            Қарорда оммавий  савдоларга ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кенг қатламини жалб қилиш мақсадида хар бир шахсга сотувга таклиф қилинаётган акциялар умумий хажмининг 0,05% дан ортиқ бўлмаган миқдорда акцияларни харид қилиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.

          Мазкур қарорнинг 1-иловасига асосан “Кварц” АЖ ва “Қўқон механика заводи” АЖ акцияларини оммавий таклиф этиш ташкилотчиси этиб ТИФ “Миллий банк” белгиланган.

          Шунингдек қарорнинг 2-иловасига асосан “Фонд биржасида акцияларни бирламчи (IPО) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

            Қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга келиб “Кварц” АЖ томонидан номинал қиймати 1715 сўм бўлган 4574934 дона 7846011810 сўмлик оддий акциялар чиқарилуви 02.10.2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилди хамда “Тошкент” РФБ АЖ нинг биржа савдоларига сотувга қўйилди.

         Хар бир дона акциянинг сотув нархи 3000 сўмдан 9100 сўмгача қилиб белгиланди. Хозирда мазкур нархлар оралиғида буюртмалар қабул қилинмоқда.

         Буюртмаларни қабул қилишни якунлаш санаси этиб 2018 йилнинг 3 апрел куни белгиланган.  

           “Қўқон механика заводи” АЖ акцияларини иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш кўзда тутилган бўлиб бунинг учун жамиятнинг акциядори  “Узнефтегазмаш” АК тегишли бўлган номинал қиймати 900 сўм бўлган 186371 дона оддий акциялар сотилиши режалаштирилган.

             Хозирда акцияларни оммавий савдосини ташкил этиш бўйича сўнгги босқич тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

           Акцияларни сотиб олиш истагини билдирган шахслар қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи тегишли лицензияга эга республикамиздаги исталган инвестиция воситачиларига мурожаат қилишлари мумкин.

           Хозирда вилоятимизда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида “Ишонч ЛТД” МЧЖ (Манзил: Фарғона шахри, Қомус кўчаси 40 уй, телефон: 244-30-37) хамда “Фарғона вақт” МЧЖ (Манзил: Фарғона шахри, Фаробий кўчаси 7 уй, телефон:226-26-34) лар фаолият юритмоқда.

             Батафсил маълумотларни “Тошкент” РФБ АЖ нинг (www:uzse.uz), “Кварц” АЖ нинг  (www:kvarts.uz), хамда ТИФ “Миллийбанк” нинг (www:nbu.uz) расмий веб сайтларидан олиш мумкин.

            Ўйлаймизки, акцияларни  оммавий таклиф этишда IPО ва SPO шаклини мамлакатимизда қўлланилиши акциядорлик жамиятларига капитал жалб қилиш, акция харид қилган шахсларга эса акциядор сифатида ўзини намоён қилиш, корхонани бошқаришда иштирок этиш ва даромад олиш имконини беради.   

 

 

М.Кенжаев

 

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази Фарғона вилоят худудий бошқармаси бошлиғи

 

 

Б.Фармонов

Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси бўлим бошлиғи