Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ депутатлари Сўх туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси

×

 2018-02-08 17:05:03    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

 Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларнинг ечими ҳақида маъруза қилди.

Қайд этилганидек, туманни 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 69 та лойиҳа амалга оширилиб, ушбу лойиҳаларга 8 миллиард 174 миллион сўм маблағ сарфланди ва қарийб 500 та янги иш ўрни яратилди. Хусусан, саноат салоҳиятини ошириш Дастури доирасида 21 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича 30 та, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Дастури доирасида 18 та лойиҳалар амалга оширилди. Тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 8,6 миллиард сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. Саноат корхоналари экспорт имкониятларини ўрганиб чиқиш, экспорт шартномаларини тузишга ёрдамлашиш борасида олиб борилган ишлар натижасида ўтган йили туманда 1,2 млн АҚШ долларилик экспорт амалга оширилди ва аввалги йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 108,9 фоизга ўсиши таъминланди.

Вилоят раҳбари Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш доимо эътиборда эканлиги, жорий йилда ҳам туманда 893 та янги иш ўринлари яратиш имконини берадиган лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади. Шунингдек, бу йил туманда 30 та янгиланган намунавий лойиҳалар асосида уйлар қурилиши, керак бўлса, бундай уйлар сонини янада кўпайтириш чора-тадбирлари кўрилаётганлигини айтиб ўтди.

Сессияда Таваккал Рахимовни бошқа ишга ўтганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, Фаррух Усаровни Сўх тумани ҳокими вазифасига тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарорлари халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Музокараларда сўзга чиққан “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Эркинжон Сулаймонов бундан буён туманнинг янги ҳокими атрофида ўзаро жипслашиб, янада ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишга сўхликлар номидан ваъда берди.

Сессияда туман фаоллари томонидан энг муҳим масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Аҳмадали ТЕШАБОЕВ.