Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Давра суҳбати: Таълимга эътибор – келажакка пойдевор

×

 2018-02-19 14:42:45    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг жорий йил 25 январь куни “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 3 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш, илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаси асосида касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, мавжуд касб-ҳунар коллежларининг моддий базасидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида вилоятда қандай ишлар олиб борилмоқда? Бу саволларга жавоб топиш ҳамда бу икки ҳуқуқий ҳужжат мазмун-моҳиятидан аҳолини кенг хабардор қилиш мақсадида “Фарғона ҳақиқати” мухбири масъул мутасаддилар билан суҳбатлашди.


Илҳомжон НОСИРОВ, вилоят ҳокимининг ўринбосари:

– Бу икки ҳуқуқий ҳужжатга кўра, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими фаолиятини такомиллаштириш нимадан иборат бўлади? Аввало, ушбу тизимнинг тўлиқ меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва ўрта-махсус таълим маркази тўғрисида ва ўрта-махсус таълим тўғрисидаги Низомлар ҳаётга татбиқ этилади. Шу тариқа мактабда таълим олган фарзандларимизнинг ўрта-махсус таълим тизимида сабоқларни давом эттиришлари учун имконият яратилди. Бу имкониятлар биринчи навбатда уларнинг касб-ҳунар ўрганишга бўлган интилишларини ривожлантириш, маҳорат ва малакасини чуқурлаштиришга қаратилган. 

Мутахассис ишга олинаётганда у ўша доирадаги билим ва кўникмага эга бўлиши зарур. Афсуски, кейинги йилларда баъзи мутахассисликлар иш берувчининг талабига мос келолмади. Бу ўз-ўзидан ишсизлик ҳолатининг пайдо бўлишига олиб келди. Ўрта-махсус билимни пухта ўзлаштирмаслиги оқибатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳам рўй берди. Таснифлагич бўйича мавжуд бўлган касблар ўйлаб кўрилмай, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инобатга олмай белгиланар эди. 

Юртимизда кичик бизнесни тараққий эттириш борасида турли хил йўналишларда инвестициялар киритилиб, корхоналар, қўшма корхоналар, хусусий ва кичик бизнес субъектлари фаолияти тараққий этмоқда. Бу йўналишдаги бюрократик тўсиқ ва ғовлар бартараф қилинди. Асосий мақсад ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда даромадни яхшилашга қаратилган.

Бугун 10-синфда таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбат ўтказилганда таълимдаги бу ислоҳотни юрак-юракдан маъқуллаяптилар. Касбга муносабатни ота-оналар ҳам тўғри ҳисоблайди. Бир неча туманларда ёшлар билан кўришганимизда уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини эшитиб қувондик. Бир қанча тенгдошлари, яқинларини иш билан таъминлашни мўлжаллаган ёшлар бор. Бу уларнинг саноат, тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва бошқа йўналишлардаги қобилиятларини намоён қилаётгани, уларнинг меҳнатга муносабатини юксалтираётганидан далолат беради.

Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири бу санъат ва маданият, спорт йўналишларидаги касб-ҳунар коллежларининг мактаб-интернатларга айлантирилишидир. Вилоятимизда ҳам Қўқон амалий санъат коллежи Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги, Фарғона санъат коллежи Маданият вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаб-интернатга айлантирилиши, Фарғона Олимпия захиралари коллежининг шу тартибда ташкил этишини таъкидлаб ўтиш жоиз. 

Энди ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимида стандартлар ишлаб чиқилиши, қайта кўриб чиқилиши керак. Таълим йўналишлари таснифлагичидан келиб чиқиб йўналишларни тўғри танлаб олишимиз зарур. Бу фармон ва қарор мазмунида ана шу хусусиятлар мавжуд эканлиги билан аҳамиятлидир.


Қодиржон ИШАНОВ, вилоят ҳокимлигининг ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи:

– Қарорда профессионал раҳбарлар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда улар билан касб-ҳунар коллежларини таъминлаш, малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш ишларини тизимли асосда ташкил этиш вазифаси ҳам юклатилди.

Бундан буён ўрта-махсус касб-ҳунар таълим берадиган ўқув муассасаларининг келажаги ҳудудлардаги саноат, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари билан белгиланади. Энди коллежлар тор ихтисосликда эмас, кўп тармоқли бўлиб фаолият кўрсатади. Ўқувлар 11-синфни якунлагандан сўнг тўлиқ шартнома асосида бўлади. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бепул давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадилар. Қарорда 2017-2019 йилларда ҳозирда коллежда ўқиётган ёшларнинг таълим олиши давлат бюджетидан молиялаштириши белгилаб берилган. 2019 йилдан бошлаб эса ўқув жараёни тадбиркорлик субъектлари, ота-оналар, буюртмачиларнинг маблағларидан шаклланган даромадларга асосланади. Пулли хизмат кўрсатиш, консультатив марказлар, тил ўргатиш марказлари ва ёшларни ҳаётга тарбиялаш бўйича соҳаларни ташкил этиш бунда айниқса қўл келади. Коллежларнинг кўп тармоқли бўлиши кўзда тутилаётганидан мақсад шу аслида. Вилоятимизга кириб келган инновациялар, янги ишлаб чиқариш линиялари, янги корхоналарда малакали мутахассисга эҳтиёж туғилиши билан шу кадрни тайёрлаш фаолияти амалга оширилади ва бу буюртмачи маблағидан молиялаштирилади.


Аҳмаджон ЮНУСОВ, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи:

– Мазкур қарорда вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар юклатилди. Хусусан, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва марказлар фаолияти ва йўналишларини белгилашда қуйи тизимга тааллуқли айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш лозим. Ҳудудий таълим марказлари томонидан билдирилган таклифлар юридик ташкилотлар ва адлия тизими вакиллари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилади ҳамда юридик жиҳатдан асосли эканлиги таҳлил қилинади. ўз навбатида қарор ижросини таъминлаш борасида аҳолининг таклиф ва эҳтиёжлари инобатга олинади.


Саидбек ДАВЛАТОВ, вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи:

– Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси, вилоят бандлик бошқармаси ҳамда марказимиз ҳамкорлигида 2019 йилнинг 1 майидан бошлаб мутахассисликлар ва касблар бўйича келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритиш белгиланган. Бунда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф эътиборга олинади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтиши белгиланган Фарғона шаҳар имконияти чекланган шахсларга ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежи ҳамда Фарғона саноат коллежи фаолиятида 2018-2021 йилларда касб эгалари ва мутахассисларини тайёрлаш концепциясини ишлаб чиқдик. Масалан, имконияти чекланган шахсларга ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежида асосий мутахассисликлар миллий ҳунармандчиликнинг бадиий йўналишлари асосида шакллантирилди. Фарғона саноат коллежида эса ҳудуддаги йирик саноат корхоналари билан битимлар имзолаш асносида кадрлар тайёрлаш масаласига урғу берилди. Яқин келажакда вилоятимизда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг тайёрлов, тил ўргатиш, бандликка кўмаклашиш марказларидан бири фаолиятини йўлга қўйиш режалаштириляпти.


Маъруфжон ТУРДИМАТОВ, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи:

– Табиийки, 10-11-синфда ўқитиш тизими жорий этилганидан буён академик лицей ва касб-ҳунар коллежларимизда бўшаб қолган ўқитувчиларимизни иш билан таъминлаш, уларга шароит яратиб беришни мақсад қилганмиз. Бу жараён ўрта-махсус касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар олиб бориляпти. Педагогларимизни мавжуд бўш иш ўринларига тавсия этишда вилоят ҳокимлигининг амалий ёрдамидан кенг фойдаланиляпти. Уларни умутаълим мактабларига ишга қабул қилиш жараёнлари  эътиборимиздаги масалалардан биридир.


Наримонжон СОДИҚОВ, вилоят молия бошқармаси бўлим бошлиғи:

– Президентимизнинг мазкур қарорига асосан жараённи молиялаштириш манбалари ҳам кўрсатиб ўтилган. Бу борада вазирлик ва идораларнинг тегишли тармоқларига кадр тайёрловчи таълим муассасаларининг тўлов-шартномадан тушган маблағлари, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ҳамда қонун ҳужжатларида қайд этилган бошқа манбаларга асосланиб иш юритилади. Шунингдек,  ўқиш жараёни тадбиркорлик субъектлари, корхона-ташкилотлар ва қонун билан тақиқланмаган бошқа  манбалар ҳисобидан молиялаштириши ҳам мумкинлиги белгиланди. Касб-ҳунар коллежларига иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида маслаҳат бериш, ноширлик, экспертлик, ишлаб чиқариш ва инновацион хизматлар ишини амалга оширишга рухсат берилди. Бу маблағлар ҳисобидан техника ва лаборатория жиҳозлари сотиб олиш, инновацион парклар қуриш имконияти яратилади.

 

Давра суҳбатини

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ ёзиб олди.

фото: uzagrokimyohimoya.uz