Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ФАРҒОНАЛИК СОҲА ХОДИМЛАРИ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАНДИЛАР

×

 2021-06-26 10:51:39    91

PDF юклаш
Чоп этиш


27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари, замонавий журналистика тизимлари учун юксак малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланганлар орасида 4 нафар фарғоналик соҳа ходимлари ҳам бор.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раиси Обидов Муҳаммад Далимович ва Сўх тумани «Садои Сўх» газетаси бош муҳаррири Тохиров Мамасодик Боборозикович «Дўстлик» ордени билан;

«Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири ўринбосари Ташматова Тамара Шералиевна «Соғлом турмуш» медали билан;

«Рухсор телерадиоканали» масъулияти чекланган жамияти бош директори Аскаров Нуриддин Мухамаджонович «Шуҳрат» медали билан мукофотландилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube