Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ УЧУН НОРИН ВИЛОЯТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР КЎРГАЗМАСИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
2021-07-03 09:51:34 57
Қирғизистон Республикасининг Норин вилоятида амалий ташриф билан бўлиб турган Фарғона вилояти делегацияси вакиллари, Норин вилояти тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар. Уларда қирғиз миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан бирга замонавий ишлаб чиқариш намуналари ўрин олди.
Норинлик тадбиркор Буруққан Тўлугунова ўз гиламларини намойиш қилар экан, бу маҳсулотларни маҳаллий бозорларга олиб чиқаётганликларини, шу билан бирга Италия ва Қозоғистонга экспорт амалга оширилаётганлигини айтиб ўтди.
Ҳунарманд Суюнали Мўминбоев эса Норин вилоятида йилқичилик яхши ривожлангани учун эгар маҳсулотларига бўлган эҳтиёж катта эканлигини маълум қилди. Теридан тайёрланган маҳсулотларни фарғоналикларга намойиш этди.
Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик маҳсулотлари, доривор ўсимликлар ҳам вилоятимиз делегацияси аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.
Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев ҳар бир тадбиркорлик стендини бирма бир таништириб чиқди ва маҳсулотларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди. Норинликлар Фарғона вилояти билан ҳамкорликка доимо тайёр эканликларини яна бир бор таъкидлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube