Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН ХОРИЖГА АНОР ЭКСПОРТИ АВЖИДА: ЙИЛ ЯКУНИГА ҚАДАР 8,7 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК ЭКСПОРТ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

×

 2021-09-27 17:56:55    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида деярли йил бўйи мева ва сабзавотлар экспорти тўхтамайди. Кузнинг илк ҳафталарида экспорт қилинаётган мевалар қаторига анор ҳам қўшилди. Вилоятда Қува тумани анор етиштиришда етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳри, Боғдод, Тошлоқ, Қўштепа, Риштон ва Ўзбекистон туманларида ҳам анорчилик яхши ривожланмоқда.

Вилоятда жами анор боғлари 2018 йилда 861 гектарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилга келиб 30 фоизга кўпайиб 1120 гектарга ортганини кўришимиз мумкин. 

Анорга нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам талаб катталигини инобатга олган ҳолда анор пишиб етилиши билан унинг экспорти бошлаб юборилди.

Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2020 йил давомида қиймати 7,9 миллион долларлик 5641 тонна анор жами 12 та давлатларга экспорт қилинган. Асосий экспортёр давлатлар қаторидан Россия, Қирғизистон, Корея Республикаси ва Украина давлатлари ўрин олган. 

Бу йил анор пишиб етилганидан бери ўтган қисқа давр мобайнида қиймати 703 минг долларлик жами 877 тонна анор экспорти амалга оширилди. Жорий йилда анорлар асосан Россия, Қирғизистон, Украина, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Беларусь давлатларига экспорт қилинмоқда. Бу йил вилоят тадбиркорлари томонидан қиймати 8,7 миллион долларлик 6500 тонна анор экспорт қилиш режалаштирилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube