Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ҲАР БИР ОИЛАДА СИҲАТ-САЛОМАТЛИК БЎЛСА, ЖАМИЯТ СОҒЛОМ БЎЛАДИ” – ДАНҒАРА ТУМАНИДАГИ ХУСУСИЙ КЛИНИКАДА РЕНТГЕНОЛОГИК ЭНДОВАСКУЛЯР ЖАРРОҲЛИК БЎЛИМИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-11-04 14:26:57    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара туманида жойлашган “Абу Бакр Ар-Розий Мед Сервис” тиббиёт клиникаси қошида янги барпо этилган рентгенологик эндоваскуляр жарроҳлик бўлими тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, юрак-қон томир касалликларини жарроҳлик йўли билан даволаш вилоятда ҳам энди ривожланиш босқичида эканини қайд этиб, хусусий тиббиёт ҳам давлат муассасалари билан бу соҳада бемалол рақобатлаша олаётганини таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бугунги Ўзбекистон сиёсатида устуворлик касб этаётганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари раислигида беш йил аввал ўтказилган илк йиғилиш мавзуси ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий хизмат сифатини юксалтириш бўлганини эслатиб ўтди.

Келгуси йилдан бепул даволаниш ордери жорий этилаётганини, энди даволаш учун пулни тиббиёт муассасасига эмас, беморнинг ўзига берилишини айтиб ўтган Хайрулло Бозоров, бу ҳам тиббий соҳада рақобатнинг ошишига, хусусий тиббиётнинг ҳам ўсишига йўл очишини қайд этди.

“Ҳар бир оилада сиҳат-саломатлик бўлса, жамият соғлом бўлади” деб ўз сўзини давом эттирган вилоят раҳбари, саломатликни сақлашда профилактика, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиш муҳим ўрин тутишини таъкидлади. “Хусусий тиббиёт муассасаларини янада кўпайтирамиз, давлат тиббиёт муассасаларига ҳам катта пул ажратилади, уларни ҳам ривожлантирамиз. Лекин энг аввало, аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишимиз, ўргатишимиз керак. Бунинг жуда оддий усули бор – пиёда юриш. Агар ҳар бир инсон кунига камида 10 минг қадам пиёда юрса ортиқча вазн йўқолади, касалликка мойиллик камаяди, юрак ва томирлар фаолияти яхшиланади. Энди жойларда бу борада жуда катта тарғиботни йўлга қўямиз. Қолаверса, одамларимиз бундан буён озгина бўлсада маданий дам олишга, концертларга боришга ҳам одатланиши керак” деди Хайрулло Бозоров. 

“Абу Бакр Ар-Розий Мед Сервис” тиббиёт клиникаси 2012 йилда 2,2 млн доллар маблағ ҳисобига барпо этилиб, диагностика ҳамда стационар даволаш хизмати ташкил этилган. Марказда бир йилда 30 мингдан ошиқ беморларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Стационар даволаш учун 70 дан ортиқ ётоқ-койкалар мавжуд бўлиб, Philips компаниясининг мултиспирал компьютер томографияси, рақамли рентген ҳамда УЗИ каби замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилган.

Бугун фойдаланишга топширилган, умумий лойиҳа қиймати қиймати 14,7 млрд сўм бўлган рентгенологик эндоваскуляр жарроҳлик бўлими қурилиш ишлари 2019 йилда бошланган.

40 ўринлик янги бўлимга қиймати 750 минг доллар бўлган Philips Azurion стационар ангиографик рентген тизими, Германия ҳамда Хитойдан жарроҳлик технологиялари олиб келиб ўрнатилди. Бўлим ўз фаолиятини бошлаши билан 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube