Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ УСТУВОРЛИК КАСБ ЭТМОҚДА

×

 2021-11-26 15:43:21    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги ва “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази томонидан “Фарғона вилоятида қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

"Фарғона вилояти қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" лойиҳаси Германия ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмаги асосида, Германия халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева, Германия халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Татьяна Заиченко, вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркор хотин-қизлар, грант лойиҳалар ғолиблари иштирок этди.

Фарғона вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат муҳожирлари, аёллар ва уларнинг оилаларига, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий мобил хизматлар ташкил қилиш натижасида қишлоқ ҳудудларида COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга эришиш мақсад қилинган лойиҳа доирасида 2021 йилнинг 5 ойи давомида вилоятимизнинг Данғара, Фарғона, Бувайда, Олтиариқ ва Риштон туманларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 508 нафардан зиёд аёллар, ёшлар ва уларнинг оила аъзоларига ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу курсларда тикувчилик, гўзаллик салонини юритиш, сутни қайта ишлаб чиқариш, компьютер саводхонлиги, қамишдан саватлар тайёрлаш ва мебеллар ишлаб чиқариш бўйича малака ва кўникмалар берилди.

Бугунги тадбир доирасида аёллар томонидан ўрганилган касб ва кўникмалар билан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида шунингдек, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган 300 нафардан ортиқ муҳожирлар, қишлоқ аёллари ва уларнинг оилаларига психологик, ҳуқуқий ва тиббий консультациялар ташкил қилинди, турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилди.

Тадбирда амалга оширилган ишлар хусусида батафсил тўхталиб, лойиҳа натижалари ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар ва маълумотлар берилди.

“Фарғона вилоятида қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” лойиҳаси фаол иштирокчиларига ва грант ғолибларига ташаккурнома, дипломлар, компьютер жамланмалари ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube