Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВА ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН “ЁШЛАР БОҒИ” ҲАМДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ БИЛАН ТАНИШДИ
2022-01-19 11:15:13 60
Кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува тумани ёшлари учун ажратилган ва 5 гектар майдонда барпо этилаётган “Ёшлар боғи”ни ташкил этиш жараёнлари билан танишди. Шу ерда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш маросимида иштирок этди.
“Сойгузар” МФЙ ҳудудидаги ушбу “Ёшлар боғи”га жами 1 минг 500 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилган.
Боғ ҳудуди 10-15 сотихдан ёшларга бўлиб берилган бўлиб, манзарали дарахтлар тўла қад ростлагунга қадар бўлган даврда катальпа, ясень, сосна, лола дарахти каби турли кўчатлар етиштириб, ўзлари учун қўшимча даромад манбаини яратиш имконияти тақдим этилди.
Вилоят ҳокими ёшлар билан мулоқотда, уларни билдирилган ишончга жавобан фидокорона меҳнат қилишга чорлади.
Навбатдаги манзилда тумандаги Мингчинор қишлоғида қурилаётган кўп қаватли уйлар кўздан кечирилди. Бу ерда 9 та 5 қаватли, жами 200 та хонадонли уй-жойлар қад ростламоқда. Уларнинг 60 хонадонли 2 та турар-жой биносида 90 фоиздан зиёд қурилиш-пардозлаш ишлари якунига етказилганлиги айтиб ўтилди.
Шу ерда туманнинг бошқа ҳудудларида бўй кўрсатаётган кўп қаватли турар-жойлар тўғрисида ҳам маълумот берилди. Вилоят ҳокими ишларни тез ва сифатли бажариш кераклигини қайд этди. Ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ масалаларни тенг ҳал этиш лозимлигига эътибор қаратди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram