Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 347 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ: САНОАТ ЗОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, АДИР ВА ТОШЛОҚ ЕРЛАР ЎЗЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2022-01-19 12:13:05    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманидаги ўрганишлари давомида “Турк” МФЙ даги “Турк-2” кичик саноат зонаси ҳамда “Турк-2” ёшлар кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди.

Ишлаб чиқариш майдони 6 гектардан иборат бўлган “Турк-2” кичик саноат зонаси жами 59 та лотларга ажратилган. Қиймати 35.6 млрд.сўмлик 40 та лойиҳа жойлаштирилиб, бунинг натижасида 470 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ҳозирда 30 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мебель ишлаб чиқариш, ширинликлар тайёрлаш, сутни қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда тадбиркорлар ўз фаолиятларини бошлаш арафасида.

“Турк-2” ёшлар кичик саноат зонасининг умумий ер майдони эса 7.34 гектар бўлиб, шундан ишлаб чиқариш майдони 5.71 гектардан иборат. Ушбу кичик саноат зонаси 59 та лотларга ажратилган. Ҳозирда умумий қиймати 33.6 млрд. сўмлик 47 та лойиҳа жойлаштирилган. Улар ишга тушса 450 ўриндан зиёд янги иш жойлари яратилади. Тикувчилик, қурилиш моллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда тадбиркорлар иш бошлайдилар. Вилоят ҳокимига мана шулар хусусида маълумотлар берилди. Ишбилармонлар билан мулоқотда вилоят раҳбари коммуникация тармоқлари билан боғлиқ масалалар ҳам тез фурсатларда тўла ҳал этилишини айтиб, мутасаддиларга зарур топшириқлар берди. 

Вилоят ҳокими тумандаги Шербўтаев ММТП ҳудудида янги ўзлаштирилаётган ерларни ҳам бориб кўрди. Фермер Каримжон Ашуров ўтган йилдан буён қарийб 80 гектар тошлоқ ерни ўзлаштирганлигини, айниқса, хориждан тош майдалайдиган техника олиб келганидан сўнг ишлар янада жадал тус олганлигини айтиб ўтди. У эртапишар ўрик навларини экиб, эрта баҳордан боғ яратиш ишларига киришишини маълум қилди.

Шунингдек, Туркия технологияси асосида бир кунда 50 гектар майдонга сув етказиб бериш имконига эга бўлган суғориш тизимини йўлга қўйганлиги фаолиятини самарали бўлишида қўл келишини таъкидлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram