Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ЙИРИК ТЕКСТИЛ КОРХОНАСИ ВА ЙИЛЛИК ҚУВВАТИ 550 МИНГ ТОННА БЎЛГАН ЦЕМЕНТ ЗАВОДИ ИШГА ТУШИРИЛМОҚДА

×

 2022-01-19 23:19:58    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Ўзбекистон тумани Бозор Яйпан МФЙда “Bulut textile” МЧЖ томонидан тикувчилик цехи, маиший хизмат ва савдо шаҳобчаларини ташкил этиш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 

Тадбиркорнинг 5 млн. АҚШ долларидан зиёд ўз маблағи эвазига амалга оширилаётган қурилишлар якунлангач 130 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари хорижга экспорт қилиниши айтиб ўтилди.

Кейинги манзилда Кичик тагоб МФЙ ҳудудида “Shaffof Sement sanoat” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган цемент ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу лойиҳанинг қиймати 25 млн. АҚШ доллари бўлиб, ташаббускор маблағи, банк кредити, хорижий инвестиция ҳисобига йиллик 550 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа 2022 йилнинг 2-чорагида ишга туширилиб, 310 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят раҳбари шу ерда туман секторлари раҳбарлари билан саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам суҳбатлашди. Ишлар жадал олиб борилмаётганлигини танқид қилиб, йўл қўйилган камчиликларни тезда тузатиш зарурлигини, лойиҳаларни амалга ошириб, иш ўринларини яратиш кераклигини уқтирди.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram