Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА 65 ГЕКТАР МАЙДОНДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

×

 2022-01-21 20:32:48    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлигида Ёзёвон туманидаги “Юқори Сойбўйи” МФЙ ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивининг қурилиши бошланишига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, Президентимиз бошлаб берган барча ислоҳотлар замирида “Инсон қадри учун” деган ғоя ётганлигини, ислоҳотлар инсонларни бугунги яшаб турган турмуш тарзида акс этиши, аҳоли бугунги кунидан рози бўлиши кераклигини таъкидлади.

 Шунингдек, Ёзёвон туманида ўтган йили барча йўналишларда кўрсаткичлар юқори бўлганлигини, бироқ узоқ йиллар ҳудуд обод қилинмай, катта қурилишлар амалга оширилмаганлигини, саноат йўқлигини, энди эса Ёзёвон ҳам катта ўзгаришларга юз тутишини, Фарғона тумани ва Фарғона шаҳри билан бир қаторда бу ерда ҳам жой хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 65 гектарлик янги массив қад ростлашини маълум қилди.

3 йилга мўлжалланган лойиҳага кўра, биринчи босқичда 33 та 5 ва 7 қаватли 948 та хонадондан иборат уйлар қурилиши, имкониятдан келиб чиқиб, бундан ҳам кўпроқ кўп қаватли уйлар қуриш мумкинлигига эътибор қаратилди.

Иккинчи босқичда 29 та, учинчи босқичда 24 та, тўртинчи босқичда 52 та кўп қаватли уйлар қурилиб, “Янги Ўзбекистон” массивида жами 138 та кўп қаватли турар-жойларга 3856 та хонадонлар жойлаштирилади. Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистон” боғи, Маданият саройи, мактаб ва боғчалар, поликлиника, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари ҳам қурилиб, аҳоли учун қулай инфратузилма шакллантирилади. Ишлаб чиқаришлар ва иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилиб, фуқаролар бандлиги таъминланади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram