Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚ ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИГА ЭМАС, ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИ КЕРАК
2022-05-07 16:51:43 318
Вилоятимиз шаҳар ва туманларида Президент маслаҳатчиси раҳбарлигида 20 дан ортиқ вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида ўтказилаётган оммавий сайёр қабуллар бугун Қўштепа туманидаги 1-ИДУМда давом этди.
Сайёр қабулда Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ, Тошлоқ, Қува туманлари ва Марғилон шаҳридан келган фуқаролар томонидан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари бўйича қилинган мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Фуқаролар томонидан қилинган бир қатор мурожаатлар сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилганлигини кўриш мумкин.
Ёзёвон туманидан келган Мастура Ўринбоева фарзандининг беморлиги сабаб ўзи ва фарзанди учун хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш бўйича ариза билан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат тегишли идора вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, шу куни биометрик паспортлар тайёрланиб, фуқарога тақдим қилинди.
Маълумот ўрнида, Фарғона тумани Мозортаги истироҳат боғи ҳудудида Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона тумани фуқаролари учун 11 май куни ўтказилиши режалаштирилган сайёр қабул 8 май куни соат 10:00да бўлиб ўтади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram