Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АКМАЛ САИДОВ: МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ МИСОЛИДА БУТУН ДУНЁГА ТАРҒИБ ҚИЛИШГА ЛОЙИҚ

×

 2022-05-23 18:24:00    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида “ЕХҲТнинг Любляна тавсиялари ва Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик сиёсати” мавзусидаги минтақавий давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий маркази директори Акмал Саидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссарининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Антон Томсен, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари миллий маданий марказлари раҳбарлари, ННТлар вакиллари ҳамда онлайн тарзда ЕХҲТ координаторлари қатнашди.

Давра суҳбатида миллатлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва дўстона алоқаларни ўрнатиш орқалигина дунёда барқарорлик, осойишталикни таъминлаш мумкинлигига иштирокчилар эътибори қаратилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ушбу йўналишда белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Аҳоли сони 4 миллион нафарга яқин бўлган Фарғонада тожик, қирғиз, рус, корейс, украин, татар, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ, беларус ва туркман каби турли миллат вакиллари ҳамжиҳатликда яшаб, юрт ривожига хисса қўшиб келаётгани таъкидланиб, вилоятда турли миллат вакилларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги айтилди.

Хусусан, қирғиз, қозоқ ва рус тилида таълим берилувчи 99 та умумтаълим муассасаларида 73 минг нафардан зиёд ўқувчилар таълим олмоқда. Шунингдек, барча зарур моддий-техник воситалар билан таъминланган Фарғона шаҳридаги “Дўстлик уйи”да 8 та миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқда. Олий таълим муассасалари учун эса “Дўстлик клуби” ташкил этилган. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов миллатлараро тотувликни таъминлашда Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар Фарғона вилояти тажрибаси мисолида бутун дунёга тарғиб қилишга лойиқ эканлигини қайд этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик сиёсатининг асосий йўналишлари, самарали интеграция сиёсатининг асосий элементлари ва йўналишлари каби бир қатор мавзуларда маърузалар тингланиб, муҳокамалар бўлиб ўтди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram