Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АДҲАМЖОН ТИЛЛАВОЛДИЕВ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ 

×

 2022-05-24 11:15:39    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Тиллаволдиев Адҳамжон Зиёвиддинович Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 майдаги тегишли фармойишига асосан Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ушбу тайинлов Фарғона вилояти ҳокимлигида Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, тегишли бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокидаги ташкилий йиғилиш давомида эълон қилинди.

Адҳамжон Тиллаволдиев 1965 йилда Тошлоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йилда Марғилон план-иқтисод техникумини, 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан бошлаб, 2002 - 2017 йиллар давомида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, хўжалик бирлашма раҳбари бўлган, Фарғона вилояти ҳокимлигида масъул раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2018 йилнинг январь ойидан сентябрига қадар Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

У 2018 йил сентябрь ойидан ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram