Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЧЎНҒАРА ҚИШЛОҒИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ РЕКОНСТРУКЦИЯДАН СЎНГ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-05-24 19:02:50    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош анклав ҳудуддаги Чўнғара қишлоғида замонавий кўринишда қайта барпо этилган мактабгача таълим ташкилоти бугун тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, жамоатчилик вакиллари ҳамда қишлоқ аҳли иштирок этишди.

Барча қулайликларга эга замонавий мактабгача таълим ташкилоти 90 ўринга мўлжалланган. Янги муассасада болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилган. 

Очилиш маросимида кекса отахонлар дуога қўл очиб, бу ерда таълим-тарбия оладиган болажонлар юртимиз тараққиётига муносиб хизмат қиладиган йигит-қизлар бўлиб етишишига тилак билдиришди.

Ўзбекистон Президентининг “2021 - 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мазкур муассаса реконструкцияси учун 2 миллиард 641 миллион сўм маблағ сарфланди.

 2022 йилда вилоят маҳаллий бюджетидан Чўнғара ҳудудида яшовчи аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сўх дарёси қирғоқларини дамба билан муҳофазалаш харажатлари учун 2 млрд. сўм ҳамда мазкур ҳудуддаги шифокорлар уйи, оилавий шифокорлар пункти, профилактика инспекторлари хизмат уйи қурилиши ва МФЙ биносини мукаммал таъмирлаш ишларига 2,1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Вилоят ҳокими бугунги ташрифда дамба қуриш ишларининг лойиҳалаштириш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, бу ерда жойлашган Йигитпирим зиёратгоҳида бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлар олиб борди. 

Суҳбатда чўнғараликлар давлатимизнинг, Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатидан, фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан мамнун эканликларини билдириб, миннатдорликларини изҳор этишди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram