Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 274 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ – ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВА ВИЛОЯТИМИЗ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

×

 2022-06-08 17:01:59    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Бағдод туманининг Гулистон шаҳарчасида жойлашган маданият марказида Қўқон шаҳри, Бағдод, Бувайда ва Учкўприк туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари билан учрашди.

Истиқболдаги вазифалар ва устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланган учрашувда шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Умида Абдуллаева ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова иштирок этди. 

Учрашув аввалида Зулайҳо Маҳкамова сўз олиб, маҳалла тизимида хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилгандан буён ўтган муддат давомида амалга оширилган ишларни танқидий таҳлил қилди. Хусусан, ҳудудларда оилавий ажримлар сони ортиб бораётгани қўмита раисининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. 

Зулайҳо Маҳкамова ўз сўзида давом этаркан, арзимас сабаблар туфайли ёш оилалар ажралишлари олдини олиш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш, чунончи, кенг жамоатчилик ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссиялари, шунингдек, ҳозирда туманларда ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маскани” фаолиятини янада жонлантириш лозимлигини урғулади.

Учрашувда ички ишлар бўлимларида хотин-қизлар масалалари билан бевосита шуғулланувчи ходимлар фаолияти йўлга қўйилгани, аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Учрашув якунида хотин-қизлар фаоллари муҳокама қилинган масалалар ва топшириқлар ижроси сўзсиз бажарилиши ҳамда келгусида “Фарғона тажрибаси” асосида барча йўналишларда улкан натижаларга эришишларини билдирдилар.

Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram