Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЭЛЕКТРОМОТОЦИКЛ ВА ЭЛЕКТРОСКУТЕРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДАЛАР
2022-06-15 20:16:56 50
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси, Фэнсянь электромобиллар саноат паркини бошқариш кўмитаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан онлайн бизнес учрашув бўлиб ўтди.
3 соат давом этган музокараларда 15 дан ортиқ электротехника, электромотоцикл ва электроскутерлар ишлаб чиқарувчи Хитой компаниялари ва “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти ва аъзо корхоналари иштирок этди.
Учрашувда Хитой компаниялари ишлаб чиқариш имконияти, мавжуд технологиялари ҳамда Фарғона вилоятининг инвестициявий салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди.
Онлайн бизнес учрашувда, шунингдек, “Қўқон” ЭИЗ ҳудудидаги “Kokand Bicycles" хусусий корхонасига Хитойлик инвесторларни жалб қилган ҳолда электромотороллерлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва онлайн бизнес учрашув давомида тақдим қилинган маълумотларни таҳлили асосида қайтадан музокара ўтказишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram