Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ПОЛИЭТИЛЕН ПЛЁНКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОШЛАНДИ

×

 2022-08-13 21:23:07    289

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги Ўрмончилар МФЙда жойлашган кичик саноат зонасида тадбиркор Отахон Хайруллоев ташаббуси билан полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш корхонаси қуриб битказилиб, бугун фойдаланишга топширилди. Корхонанинг очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирок этди.

“Sinobeacon” МЧЖ томонидан амалга оширилган ва қиймати 12 миллиард сўмга тенг бўлган ушбу лойиҳа натижасида вилоятимизда жаҳон стандартларида полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Корхонада эни 1 метрдан 12 метргача бўлган, қалинлиги 10 микрондан 120 микронгача плёнкалар, 120 микрондан 200 микронгача асфальтости ва сув иншоотлари гидроизоляциясида фойдаланиладиган геомембрана қопламалари, шунингдек, термоқадоқлаш плёнкалари ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотлар асосан ички бозорга йўналтирилиш билан бирга, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистонга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.

Корхона тўла қувватда кунлик 36 тонна маҳсулот тайёрлаш имкониятига эга. Ҳозирги кунда 40 та янги иш ўрни яратилган, йил якунига қадар яна 30 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram