Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТЎРТ НАФАР ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОР ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАНДИЛАР

×

 2022-08-20 20:36:04    53

PDF юклаш
Чоп этиш


“Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун мукофотланганлар орасидан 4 нафар вилоятимиз вакиллари ўрин олдилар:

«Дўстлик» ордени билан:

Разаков Музаффар Махаматович - Қўштепа туманидаги «Fergana Global Textile» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси;

Солиева Зухра Адхамовна - Тошлоқ тумани тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари

«Шуҳрат» медали билан:

Ахмаджонов Шокиржон Носиржон ўғли - Риштон туманидаги «Ахмаджонов Шокиржон Носиржон ўғли» кулолчилик корхонаси раҳбари;

Ботиров Фарходжон Машраббоевич - «Agro Impeх Walley» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram