Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида ҳисобот

 2022-10-25 09:45:16    527

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 1 январь ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 2 млрд. 253,4 млн. сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган тўққиз ой давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 20 млрд. 782,2 млн. сўм маблағ йиғилди.

Ўтган тўққиз ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 34 минг 874 нафар оилаларга жами 20 млрд. 73,1 млн. сўм маблағ сарф этилди.

Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган тўққиз ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 8400 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга
5 млрд. 399,1 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур дафтарга кирган 865  нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 420,4 млн. сўм маблағ йўналтирилган.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 25 609 нафарига 14 млрд.253,6 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

2022 йил 1 октябрь ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 2 млрд. 962,5 млн. сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston 24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги бриффинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти (https://obfm.uz/uz)да 4 маротаба жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.