Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ МАКТАБДА ФИНЛЯНДИЯ ТАЪЛИМ ТАЖРИБАСИНИ ТАДБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-12-28 17:27:12    340

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 2023 йил 1 январдан бошлаб Финляндия таълим тажрибаси синовдан ўтказиладиган Фарғона шаҳридаги 33-ўрта таълим мактабида бўлиб, Финляндия таълим тажрибасини тадбиқ этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

2023 йил 1 январдан Республикамиз бўйича 14 та ҳудуддан танлаб олинган мактабларнинг, шу жумладан, Фарғона шаҳридаги 33-ўрта таълим мактаби бошланғич синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда жорий этишга киришилаётган Финляндия таълим тажрибаси орқали мактабларда ўқитиш методикасини ўзгартириш ҳисобига, таълим сифатини, мазмунини ҳамда муҳитни яхшилаш кўзда тутилган. Ушбу мамлакат умумий саводхонлик, табиий фанлар ва математика бўйича дунёда энг илғорлардан бири.

Финляндия таълим тажрибасини ҳамда янги ишлаб чиқилган замонавий дарсликларни тажриба-синовдан ўтказиш бўйича танланган мактаб учун вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 миллиард 115 миллион сўм маблағ ажратилиб, бундан 865 миллион сўм маблағ мактабнинг тажриба-синов учун зарур моддий-техника базасини шакллантириш учун, 300 миллион сўм ўқув хоналарини таъмирлаш ишлари учун йўналтирилди.

33-ўрта таълим мактабида қисқа муддатда бирламчи талаб асосида 2 та мультимедиа хонаси ташкил этилди. Мультимедиа хоналари 32 та планшет, 32 та моноблок компьютер, иккита 86 дюмли интерактив сенсорли панель билан жиҳозланди. 9 та бошланғич синф хоналари замонавий проекторлар ҳамда зарурий техник жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Бундан ташқари мактаб, амалий технологик машғулотлар учун 524 тўплам жиҳозлар, 2 та тикув машинаси, 4 ошхона-идиш жавонлари, 335 тўпламдаги қўшимча ўқув жиҳозлари билан таъминланди.

Вилоят ҳокими тажриба-синов ишларининг биринчи босқичи сифатида 4-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган махсус малака ошириш курсларини тамомлаб қайтган бошланғич синф ўқитувчилари билан ҳам мулоқот қилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram