Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БОБОШБЕК ЕНГИЛ САНОТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ЛОГИСТИКА ВА САВДО КОМПЛЕКСИНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛДИ: 216 ТА САВДО ДЎКОНИ ВА 230 ТА САВДО ШАХОБЧАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР!

×

 2023-02-06 21:13:03    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, Бобошбек МФЙда жойлашган “Енгил санот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси”нинг иккинчи босқичида олиб борилган ишлар билан танишди.

Мажмуанинг иккинчи босқичи бўйича қиймати 55,1 млрд. сўмлик лойиҳа асосида 2 қаватли 216 та савдо дўкони ҳамда 230 та савдо шахобчаси, хом ашё омбори, тайёр маҳсулот омбори барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширишга тайёр эканлиги маълум қилинди.

Вилоят раҳбари олиб борилган ишларни кўздан кечириб, ҳудудни янада ободонлаштириш, тадбиркорларга ва фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берди.

Тадбиркорлар билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хориж бозорларига, хусусан, Европа бозорларига олиб кириш чора-тадбирларини кўриш, ҳамкорлар қидириш, чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича ўз тавсияларини айтиб ўтди. Бунинг учун уларга зарур бўлса яқиндан амалий кўмак кўрсатилишини таъкидлади.

Ушбу комплексда 2022 йил 1-босқичда Микрокредитбанк томонидан 159,2 млрд. сўм ҳисобига 358 та ишлаб чиқариш цехлари тўлиқ битказилганди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан, Бобошбек МФЙ ҳудудида 15 гектар ер майдонида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплексини ташкил этиш белгиланган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram