Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАНИНИНГ 27 ЙИЛЛИГИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-03-04 21:12:18    238

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар йили мамлакатимизда 4 март – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун сифатида нишонланади. Бугун Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида ушбу сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳамда соҳа ходимлари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошқарма шахсий таркибини касб байрами билан қутлаб, айни кунларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хусусан, вазирликнинг вилоят бошқармаси тизимида юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган хизматчиларга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Вазирлик ташкил топганлигининг 27 йиллик байрами муносабати билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бир гуруҳ фаол ходимлари самарали ва садоқатли хизматлари учун вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоятимиз санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар, гўзал рақслар барчага кўтаринки кайфият бахш этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram