Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТОШКЕНТДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИ ФАРҒОНАЛИК БОКСЧИЛАР ИШОНЧЛИ ҒАЛАБАЛАР БИЛАН БОШЛАДИЛАР

×

 2023-05-05 16:54:12    63

PDF юклаш
Чоп этиш


30 апрель куни Тошкентда бошланган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз сафида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган фарғоналик боксчилар мусобақани ишончли ғалабалар билан бошладилар.

- 48 кг вазнда иштирок этаётган Шодиёр Мелиқўзиев ЖЧдаги илк жангини непаллик Рабин Тапага қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Навбатдаги жангда Шодиёр қозоғистонлик боксчи, катталар ўртасида Осиё чемпиони, ёшлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони Санжар Ташкенбайга қарши рингга кўтарилади.

- 92 кг вазн тоифасида чемпионатнинг иккинчи туридан мусобақага киришган Лазизбек Мулложонов ҳам колумбиялик Марло Хартадо устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Лазизбекнинг галдаги рақиби бу турда туркиялик Берат Ажар устидан ғалаба қозонган грузиялик боксчи Георгий Чихладзе бўлади.

- 67 кг вазндаги яна бир фарғоналик боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев тўғридан тўғри иккинчи турдан мусобақага киришади. Унинг дастлабки рақиби илк турда польшалик Оливер Сзотни нокаут билан енгган япониялик чарм қўлқоп устаси Юто Вакита бўлади.

Жами 13 та вазн тоифасида ўтказилаётган чемпионатда жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган бокс жамоалари вакиллари иштирок этмоқдалар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram