Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВОДИЛДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-05-06 23:10:51    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона тумани Водил ҳудудида жойлашган “Чинор таги” истироҳат боғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳам иштирок этдилар.

Қабулда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 130 тага яқин мурожаати вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Фуқаролар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини ўзи банд қилиш учун дастгоҳлар олиш, уй-жой, моддий ёрдам, таълим контрактини тўлашга кўмаклашиш, банк кредити ажратиш, яшаш шароитларини яхшилаш, субсидиялар ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ишга тиклаш, суд қарори ижросини таъминлаш, тиббий хизматлар, шунингдек, жойларда маҳаллаларни ободонлаштириш, электр, газ ва сув таъминоти, ижтимоий муассасалар фаолиятини яхшилаш каби масалаларда қилинган мурожаатларнинг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топди. Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram