Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“МАҲАЛЛАДАГИ БЕШЛИК ҲАМКОРЛИГИ”НИНГ “ФАРҒОНА ТАЖРИБАСИ” РЕСПУБЛИКАДА ОММАЛАШТИРИЛАДИ

×

 2023-05-31 13:57:37    338

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимизда “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойили асосида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бандлик ва ижтимоий-профилактикани амалга оширишда “Маҳалладаги бешлик ҳамкорлиги” тизимини янгича ёндашув асосида йўлга қўйишда Фарғона вилояти тажрибасини Республикада оммалаштириш бўйича семинар ўз ишини бошлади.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, қўшни Наманган ва Андижон вилоятларининг шаҳар ва туманлари ҳокимлари ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Ички ишлар вазирлиги ЖХХ ҲПБ бошлиқларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этмоқдалар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова иштирокида Марғилондаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган семинарнинг дастлабки очилиш тадбирида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ижтимоий профилактикани ташкил этиш механизми бўйича Фарғона тажрибаси, “Тарбиянинг бош мактаби – ота-она ибрати” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ижобий ишларга асосий эътибор қаратилди.

Икки кунлик семинар давомида иштирокчилар Марғилон шаҳрида “Бир ҳунармандга ўн шогирд” тамойили асосидаги Фарғона тажрибаси, Олтиариқ туманида “Соғлом оилани шакллантириш”, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида амалга оширилган ишлар, Риштон туманида тадбиркор аёл Муҳайё Саттарова фаолияти, Бешариқ тумани маҳаллаларида амалга оширилган ишлар тақдимоти билан танишадилар, Қўқон шаҳрида хотин-қизлар бандлигини таъминлаган, тажрибали ва лидер тадбиркор аёлларнинг “Тадбиркор аёл – жамият ислоҳотчиси” мавзусидаги бизнес форумида иштирок этадилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram