Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг аъзоси “Ўзбекистон Қаҳрамони” бўлди

×

 2019-08-29 10:01:11    68

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистонимиз аёлларининг эҳтиромга муносиб меҳнаткаш вакиласи, Хотин-қизлар қўмитасининг қадрдон ҳамроҳи, маслаҳатгўйи, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги бошлиғи Лола Муротова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 августдаги Фармонига асосан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига муносиб кўрилди. Лола Муротова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг аъзоси ҳамдир.
 
 
 
 
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ТАБРИКНОМАСИ
 
Қадрли Лолахон опа!
 
Хотин-қизлар қўмитаси тизими бу улуғ унвонга қадар босиб ўтган узоқ йиллик меҳнатларингизни, дала ва тупроқ билан тиллашиш заҳматларингизни, табиатнинг инжиқликларини аёл бошингиз билан енгиб, водий бағрида гулу гулистон яратганингизни эътироф этади.
 
Фермерлик фаолиятингизнинг бошидаёқ, аввало, қишлоқ аёлларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, аёлни эъзозлаш масалаларига жиддий эътибор қаратдингиз. “Аёл зоти меҳнатидан қадр топсин, оиласида тинч ва хотиржам яшасин, ҳаётидан рози бўлиб умргузаронлик қилсин”, дея ўзингиз ҳам ҳаётингизни, шижоатингизни дала меҳнатига бағишладингиз ва шу боис мудом эҳтиромда бўлдингиз.
 
Сиз Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг аъзоси сифатида тизимни такомиллаштириш, унинг оддий халққа яқин усулларда фаолият олиб боришини таъминлаш, аёллар муаммоларини ҳал этиш ва дардига дармон бўлиш борасида ҳам ўзингизнинг Шарқ аёлларига хос донишмандона маслаҳатларингизни аямай келмоқдасиз.
 
Юртимиз аёлларини ҳаммадан кўп қадрлайдиган инсон — муҳтарам Президентимиз ўтган йилларда Сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигида бўлиб, жамоангизнинг меҳнатидан гуллаб-яшнаган далаларни кўриб, эришган ютуқларингизни эътироф этганларида юртимиз аёллари чин дилдан қувонганликлари табиий. Бугунги юксак унвон эса ўша меҳнатларга берилган улкан баҳо ва халқимиз қилган дуолар ижобати бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди.
 
Сиз муносиб кўрилган унвон оддий дала меҳнаткашларига, бутун Фарғона аҳлига ва мамлакатимизнинг барча аёлларига муборак бўлсин!
 
Ёш қизларимизга Сизнинг ҳалол меҳнатли ва ёруғ йўлингизни берсин!