Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Туркиянинг “Гебзе” саноат зонаси тадбиркорлари Фарғонада

×

 2019-11-16 22:26:18    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун эрталаб Фарғонага дунёнинг яна бир машҳур тадбиркори, “Гебзе” саноат зонаси бошқарув кенгашининг раиси Вахидбей Йилдирим бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси ташриф буюрди. Уларни Фарғона аэропортида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев кутиб олди.

 

“Гебзе” саноат зонаси 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, Истамбул шаҳрига туташ 537 гектар майдонни эгаллайди. Унинг ҳудудида 156 та компаниялар, жумладан 42 та ҳорижий номдор ишлаб чиқариш бирлашмалари жойлашган. “Гебзе” саноат зонасида бугун 26 минг ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Улар йилига 24 млрд.долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Шундан 6,5 млрд.долларлик маҳсулотлари ҳорижга экспорт қилинади.  Саноат зонасининг нуфузи шу қадар юқорики, у ердан 1 м2 ер сотиб олиш учун 510 доллар тўлаш лозим. “Гебзе” услубига саноат зонаси ташкил этиш тажрибаси билан АҚШ, Сербия, Россия ва Қозоғистон катта қизиқиш билдирган. Айни чоғда Россиянинг Татаристонида шундай тизим жорий этилмоқда.

        Бугун Фарғона вилояти ҳокимлиги Қабуллар уйида Шуҳрат Ғаниев “Гебзе” бошқаруви раиси Ваҳидбей Йилдирим ва унга ҳамроҳ бўлиб келган тадбиркорлар билан учрашди.

 

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ва Туркия Президенти Раджаб Тойиб Эрдоған ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик, савдо-сотиқни ривожлантириш тўғрисидаги бир қатор ҳужжатлар “Гебзе” саноат зонаси ва Фарғона вилояти тадбиркорлари ўртасида иқтисодий муносабатларни шакллантиришга асос бўлди, - деди Ш.Ғаниев. –Биз Қўқон эркин иқтисодий зонасида ишни ташкил қилиш борасидаги тажриба ва маслаҳатларингизни бажонидил қабул қиламиз. Лекин мақсадимиз амалий ҳамкорлик ўрнатиш, агар сизда Қўқон эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш қарорингиз бўлса биз уни қўллаб-қувватлаймиз.

 

-Ўзбекистонга ташрифимиздан асосий мақсад туркий тилли давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга ҳиссамизни қўшишдир. Ўзбекистонда инвестиция киритиш ва савдо-сотиқни ташкил этишнинг қулай қонуний асослари яратилганидан хабарим бор. Биз Фарғона вилояти мисолида Ўзбекистон-Туркия алоқаларида янги саҳифани очишимиз лозим, - деди “Гебзе” саноат зонаси бошқаруви раиси Ваҳидбей Йилдирим.

Меҳмонлар шу бугуннинг ўзида Қўқон эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган “Шаффоф омад саноат” қўшма корхонаси, “Great Kokand” МЧЖ, “Имкон пласт СЭЗ” МЧЖлар фаолияти билан танишдилар.

Туркиялик ишбилармонларнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давом этмоқда.

 

 Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати