Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Байроққа муҳаббат – Ватанга муҳаббатдир!
2019-11-18 19:12:49 68
Бугун Фарғона шаҳридаги Анжуманлар саройида вилоятдаги Халқ таълими тизимига қарашли 1000 га яқин мактаб директорларининг Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўзбек давлатчилигининг рамзларидан бири бўлмиш байроғимиз қабул қилинган куннинг 28 йиллиги муносабати билан вилоят ҳокими Ш.Ғаниев йиғилганларни табриклади.
-Ўзбекистон байроғи халқимизда айниқса, ёшларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлайдиган давлат рамзларидан биридир, - деди Ш.Ғаниев, – Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашни давлат рамзларининг моҳиятини тушунтиришдан бошлаш керак.
Учрашувда сўзга чиққан халқ таълими мутасаддилари таълим-тарбия савиясини оширишдаги муаммолар ва уларнинг ечими хақидаги фикр ҳамда таклифларни билдирдилар.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати