Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАЛИК МАТОНАТЛИ СПОРТЧИ ТОКИО ПАРАЛИМПИАДАСИ МЕДАЛИНИ ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИШ УЧУН КУРАШАДИ
2020-02-19 17:07:30 90
Ҳар бир спортчи учун олимпиада ўйинларида иштирок этиш ва шоҳсупага кўтарилиш энг катта орзудир.
Бешариқ туманида таваллуд топган Азизбек Абдулҳабибов жисмонан носоғлом бўлишига қарамай, кучли иродаси ва матонати туфайли халқаро спорт ареналарида кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. У 2019 йили Венгриянинг Сегат шаҳрида спортнинг параканоэ тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиблар қаторидан жой эгаллаб, Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган XVI Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ташкил этилган тантанали тадбирда спортчининг бу ютуғи юксак эътироф этилиб, унга вилоят ҳокимлиги томонидан “Nexia-3” автомашинаси топширилди. Шунингдек, спортчининг мураббийи пул мукофоти билан тақдирланди.
- Бундай эътибор ва рағбат бизни янги ғалабалар сари ундайди, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси А.Абдулҳабибов. - Мақсадим Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритиш ва Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришдир.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube