Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЁРУҒ ВА ШИНАМ УЙЛАРДА ЯШАЙМИЗ...
2020-02-19 17:36:00 88
Қўштепа туманида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 10 нафар оналарга ҳамда ногиронлиги белгиланган 3 нафар фуқароларга тумандаги “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуриб битказилган 2-3 хонали кўп-қаватли, намунавий лойиҳадаги уй-жойлар топширилди.
Уй-жойларни тантанали топшириш маросимида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, хонадон эгаларига уй калитларини топширди.
-Бугун оиламиз аъзолари учун энг қувончли кун. Барча қулайликларга эга бўлган ёруғ ва шинам уйга кўчиб келдик. Ўз уйинг бўлгани қандай яхши. Фарзандларимиз, бизга қўшни бўлган хотин-қизларнинг ҳаммалари бугун дуодалар. Президентимизга, вилоятимиз раҳбарларига барчаларига раҳмат айтамиз,-дейди “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилган Наргизахон Тожибоева.
Шунингдек, туманнинг Б.Марғилоний кўчасида яшаган Олимахон Кенжаева, Баркамоллик кўчаси 13-уйда истиқомат қилган Гулноза Юнусова, Бахт кўчасидан Рўзихон Исомиддинова каби хотин-қизлар ҳам ўзларининг дил сўзларини яшира олмадилар. Юртимизга тинчлик тилаган ҳолда доим халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳатларда фаол иштирок этишларини айтишди.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев маҳалла аҳолиси, ёшлари билан учрашди.
Уларнинг мурожаатларини, кўтарган муаммоларини асосан ўша ернинг ўзидаёқ ҳал қилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube