Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАГА ЧАРТЕР РЕЙС ОРҚАЛИ КЕЛГАН 17 НАФАР ФУҚАРОДА КАСАЛЛИК АНИҚЛАНДИ

×

 2020-03-31 18:33:46    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси ва унинг олдини олиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад юртимиздаги ҳар бир оила ва инсонни ушбу вирусдан имкон қадар кўпроқ ҳимоялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вилоятда коронавирус инфекцияни кириб келиши ва олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳудудида 2 минг 227 нафар фуқаролар эндемик давлатлардан келган бўлиб, уларнинг 72 нафари турли корхоналарда ишлаётган чет эл фуқароларидир.

Мазкур шахсларнинг 875 нафарини 14 кунлик тиббий кузатув муддати тугалланиб, соғлиги қониқарли деб топилди. Шунингдек, чартер авиарейслар орқали Туркия ва Таиланд давлатидан ҳамда Қувасой шаҳридаги “Ўзбекистон” чегара божхона постидан мамлакатимиз фуқаролари олиб келиниб, карантинга жойлаштирилди. Бу масканларга малакали тиббиёт ходимлари бириктирилиб, уларнинг соғлиги доимо назоратда. Карантинга олинган фуқароларга ташқарига чиқиш, яқинлари билан мулоқот қилиш мумкин эмас.

- Бугун 31 мартга қадар вилоятимизда 26 кишига короновирус ташхиси қўйилган бўлиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида белгиланган муолажалар асосида даволанмоқда, – дейди вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Аҳмаджон Ёқубов. – Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инфекцияга чалинганларнинг 9 нафари Фарғонадан бўлиб, қолган 17 нафари хориждан чартер рейс орқали олиб келинган мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари фуқароларидир. Улар тўлиқ соғайгач, ўз манзилларига етказилади.

Вилоятнинг чегара постларида ташкил этилган санитария-карантин пунктлари зарур жиҳозлар билан таъминланган. Барча юк машиналари махсус талаблар асосида дезинфекция қилиниб, чегарадан ўтказиляпти.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube