Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМИ МАКТАБГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИНИ СОВҒА ҚИЛДИ
2020-11-28 19:00:55 94
Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини таъминлаш бугун устувор вазифа сифатида белгилангани бежиз эмас. Зеро, юксак билим ва маърифат эгалари бўлган ёшлар юртимизнинг ривожида етакчи куч сифатида катта ўрин тутади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ва “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини янада ошириш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун шароитлар яратиш йўлида хайрли ташаббус бошланди. Сектор раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари ўзларига бириктирилган мактабларнинг муаммоларини ҳал этишга киришди.
Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибиддинов “Тўқимачилар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб, шароитларини ўрганди. Айни кунларда бу ерда 1 минг 59 нафар ўғил-қиз таҳсил олаётган бўлиб, таълим масканини моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий ўқув йилида 91 нафар битирувчилардан 17 нафари олий ўқув юртига ўқишга кирди. Албатта, бу кўрсатгич етарли эмас. Ҳозирда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ўқувчиларни олий таълим масканларига ўқишга кириш ҳамда иш билан таъминлаш кўрсатгичларини ошириш йўлида “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Мактабда ўқувчиларни ахборот технологияларини ўрганишлари учун компьютерлар етишмасди. Эндиликда муаммо ҳал этилиб, шаҳар ҳокими мазкур таълим масканига замонавий 15 дона компьютер жамланмаси ва стол-стулларни совға қилди.
– Ўқитувчилар жамиятимизнинг пешқадам, илғор вакилидир, – деди шаҳар ҳокими Ҳамиджон Ҳабибиддинов улар билан мулоқотда. –Президентимиз таълим соҳасида катта ислоҳотларни бошлаб берди. Биз раҳбарлар сизларга доимо кўмакчимиз. Олий ўқув юртларига ўқишга кириш бўйича шаҳримиз мактаблари вилоятда биринчи ўринда туради. Бу эса фахр билан бирга масъулият ҳам юклайди. Бу ерни энг намунали таълим масканига бўлиши учун сизлар фидоийлик билан меҳнат қилишларингизга ишонамиз.